«Кечиримли бўлишимиз керак» — Жапаров Атамбаевнинг озод қилиниши ҳақида

141

Президент Садир Жапаров «Кабар» давлат ахборот агентлигига берган интервьюсида собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг бўшатилиши бўйича ҳуқуқ тартибот органларининг ва суднинг ҳукмига рози эканини  билдирди.

«Суд билан ҳуқуқ тартибот органлари қарор қилдими, демак суднинг қарорига бўйсунишимиз керак. Энг асосийси қонунга бош эгиб яшашни ўрганайлик. Ўтган йили ҳам Октябрь воқеаси, мактаб қургани, чет эл фуқароларига паспорт берган жиноят ишлари бўйича суд оқлаб юборган. Ўшанда суднинг қарорига рози бўлишимиз керак деганмиз. Розимиз», — деди у.

Жапаров ҳатто душмани ҳам қамоқда ётишини истамаслигини билдирди. 

«“Қамоқда илоннинг боласи ҳам ётмасин" деган гап бор. Мен душманимнинг ҳам қамоқда ётишини истамайман. Худо пайғабаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мен доимо кечиримлилар ва сабрлилар томондаман” деб айтган экан. Кечиримли бўлишимиз керак. Биз Худо йўлида бўлсак, барча ишларимиз доимо олдига жилади», — деди президент.

Атамбаев 14 февралда Молдовановка қишлоғидаги 27-колониядан озод қилинган. Аввалроқ Олий суд криминал авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний озод этилиши бўйича Атамбаевга нисбатан чиқарилган ҳукмни бекор қилгани маълум бўлган. Жиноят иши Бишкекнинг  Биринчи Май туман судига қайта кўриб чиқишга юборилган.Бу иш бўйича Атамбаев 11 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.

Бундан ташқари, Бишкекнинг Биринчи Май туман суди собиқ президентга даволаниш учун Қирғизистонни тарк этишга рухсат берди. Атамбаев тарафдорлари сиёсатчи бош вазир Педро Санчеснинг шахсий таклифига биноан даволаниш учун Испанияга бориши ҳақида хабар беришди.

Бироқ Атамбаев ҳамон судда кўриб чиқилаётган бир неча жиноий ишлар бўйича гумондор бўлиб қолмоқда. 15 февраль куни эрталаб Атамбаев даволаниш учун хорижга кетган.