Қирғизстандарт қирғиз тилида Брайл алифбоси стандартларини тасдиқлади

150

Қирғизстандарт қирғиз тилида Брайл алифбоси стандартларини тасдиқлади. Ушбу шрифт кўзи ожиз ёки кўриши заиф одамлар томонидан қўлланилади. Бу ҳақда депутат Дастан Бекешев ўзининг телеграм-каналида маълум қилди.

«Махсус мактабларда ө, ү, ң ҳарфларининг имлосини ўқитувчилар турлича талқин қилишган. Ва энди бутун стандарт 90 саҳифада тасдиқланган. Унга мувофиқ ўқув материаллари ва бошқа нашрлар тайёрланади», — деди Бекешев.

«Равные возможности» ташкилотининг хабар беришича, аввалроқ Қирғизистонда русча Брайл стандарти қўлланилган ва унда қирғиз ҳарфлари бўлмаган. Янги стандартлар «Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни амалга ошириш бўйича эксперт ечимлари» жамоат фонди мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган.

Брайл шрифти - кўзи ожиз ва заиф кўрувчилар томонидан ёзиш ва ўқиш учун мўлжалланган тактил шрифт.