Жалолобод: Товламачиликда гумон қилинган маҳаллий кенгаш депутати қўлга олинди

157

Жалолобод вилоятининг Бозорқўрғон туманида қўрқитиб пора талаб қилишда гумонланиб, маҳаллий кенгашнинг депутати қўлга олинди. Бу ҳақда 14-февралда «Клооп»га МХДҚдан билдиришди. 

Маълумотга кўра, жорий йилнинг 8-февралида қўлга олинган Сайдикум қишлоғининг турғуни куч қўлланиб қўрқитиш йўли билан маҳаллий турғунлардан тизимли тарзда пул ҳамда бошқа қимматбаҳо буюмларни талаб қилиб келган.   


Қўлга олинган маҳаллий кенгаш депутати Сурат: AKIpress.

Шу билан бирга, у «рейдерлик йўли билан туманнинг ҳудудидаги қишлоқ-хўжалик ва балиқ чорвачилигига берилган ер участкаларини ишончли одамларига мажбурлаб қайта рўйхатга олдирган». Кейинчалик бошқарувни ишончли томонга ўткзиб бериш йўли билан босиб олгани аниқланган. 

Шунингдек қўлга олинган Ж. Ж. С. исмли фуқаро аввал бир неча бор жиноий жавобгарликка тортилиб, 2021-йилдан бери турли жиноий гуруҳларнинг аъзоси қатори ИИВнинг рўйхатида турган. 

Ҳозирда шу каби бошқа жиноятларга алоқасини аниқлаш мақсадида тергов амаллари олиб борилмоқда. 

Бу бўйича муассаса қўлга олинган фуқародан жабр тортиши мумкин бўлган фуқаролардан 03722 56049, 03722 54961 рақамлари орқали алоқага чиқишни илтимос қилади. 

Бунга қадар, 13-февралда, Жалолобод вилоятида милиция такси ҳайдовчисини унинг интим суратлари билан шантаж қилиб пул талаб қилиб юрган тўрт гумонланувчини қўлга олган. Уларнинг орасида Сузоқнинг маҳаллий кенгаши депутати ҳам бўлган. 

Мазкур иш бўйича ҳуқуқ тартибот органлари «Қўрқитиб пул талаб қилиш» моддаси билан жиноят ишини қўзғашган.