Плагиатда айблангандан кейин МТРК логотипини қайтадан янгилади

123

Миллий телерадиокорпорацияси 13-февралда логотипини қайтадан янгилади. Аввалроқ журналистлар УТРК (МТРК)нинг бир ой аввал янгилаган логотипи афғон телеканалидан «ўғирланганини» аниқлаб чиқишган. 

Янги логотипда 1 сони қолдирилиб, унга қирғизча орнамент қўшилган. 

УТРКнинг янги логотипи

Миллий телерадиокорпорацияси 14-январда ижтимоий тармоқлардаги логосини алмаштирган эди. Бунга қадар логотипда бўз уй шакли бўлса, у 1 сонига алмашган. Ўшанда «ПолитКлиника»нинг журналистлари УТРКнинг янги логотипи Афғонистоннинг 1TV каналидан «ўғирланганини» аниқлашган.

Журналистлар логотипни плагиатга қарши текшириб кўришган. Унинг натижасида, у Афғонистоннинг 1TV Kabul телеканалининг логотипининг айнан ўзи бўлиб чиққан — фақатгина қизил ранг кўкка ўзгартирилган. 

Бундан ташқари «ПолитКлиника» УТРКнинг логотипидаги тўлқинсимон абстракт фонни ҳам интернетдан бепул кўчириб олиш мумкинлигини аниқлаган.

УТРКнинг янги логоси ва Афғон телеканалининг логоси.

2022-йилнинг ноябрида миллий телеканал логотипни ўзгартириш учун танлов эълон қилган. Унинг ғолибига пул мукофоти берилишини ваъда қилган эди, бироқ унинг миқдори айтилмаган. 

УТРКнинг вакили Чинар Капарова танловга келиб тушган меҳнатлар комиссия тарафидан ёқтирилмагани сабаб логотипни ишлаб чиқиш корпорациянинг Дизайн ва эфир безаш студиясига топширилганини, шу сабаб пул маблағи сарфланмаганини билдирган.

У телеканалнинг логотипи нима учун Афғон телеканалиникига ўхшаб қолгани текширилишини ҳамда логотпи масаласи қайта кўрилишини таъкидлаган. 

Логотипнинг муаллифи Мелис Орозалиев эса дизайнни ўзи чизганини айтиб, ўхшашликлардан хайрон қолганини билдирган.

Мамлакатнинг бош телеканали президент Садир Жапаровнинг ташаббуси билан «ижтимоийдан» «миллий»га 2022-йилнинг май ойида ўзгарган. УТРК давлат бюджетидан молиялаштирилган телеканалларнинг саф бошида туради — 2007-йилдан бошлаб давлат ахборот воситаларига бюджетдан 10,1 миллиард сом бўлинган — унинг 6,6 миллиард соми УТРКга тўғри келади.