Видео: Садир Жапаров Будапештга бизнес-жет ёлламай ТУ-154 №1 самолёти билан келди

118

Президент Садир Жапаров 13 февралда Будапештга (Венгрия) расмий сафар билан келди. Бу сафар давлат раҳбари хусусий бизнес-жет ёлламай ТУ-154 №1 самолёти билангина кетди.

Президент администрацияси Жапаров нима учун бу сафар хусусий самолёт ёлламай №1 бортни қўлланганини айтгани йўқ. аввалроқ Жапаровнинг администрацияси президент №1 бортнинг хавфсиз ишлаш муддати тугагани сабаб хусусий самолёт билан парвоз қилишга мажбур эканини айтишган.

Улар айрим давлатлар ўз аэропортларида №1 бортни қабул қилишдан бош тортишаётганини ҳам айтишган эди.

Шу сабабдан Садир Жапаров билан вазирлар маҳкамасининг бошчиси Ақилбек Жапаров чет эл сафарларига доимо бизнес-жетлар билан чиқиб туришади. Охирги марта президент хусусий самолёт билан Қатарга бориб, футбол бўйича жаҳон чемпионатининг финалига гувоҳ бўлиб келган.

Журналистларнинг ҳисоби бўйича, бундай парвозлар давлат бюджетидан ўнг минглаган доллар кетиши мумкин. Шунга қарамай ҳукумат бизнес-жетларни бепул қўлланиб, ёқилғиси учунгина пул сарфлаётганини айтиб келади.

Бундан ташқари, президент администрацияси хусусий самолётлардан бирини лизингга сотиб олишга ҳаракат қилмоқда — у Bombardier Challenger ёки Embraer Legacy бўлиши эҳтимол.

№1 борт — ТУ-154 самолёти 1993 йили чиқарилган. Уни Қирғизистонга 2006 йили Россиянинг президенти Владимир Путин совға қилган. Шундан бери бу самолётда Садир Жапаровгача бўлган президентлар учиб юришган, Садир Жапаров эса хорижий сафарларига хусусий самолётларнинг хизматини қўллана бошлаган.