Олий суд Атамбаевнинг криминал авторитет Батукаевни ноқонуний бўшатиш бўйича ишини қайта кўришга юборди

111
Алмазбек Атамбаев

Олий суд собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг криминал авторитет Азиз Батукаевни ноқонуний бўшатиш иши бўйича ҳукмини бекор қилиб, уни қайта кўришга юборди. Бу маълумотни 14-февралда «Клооп»га Олий суднинг матбуот хизмати тасдиқлади. 

Маълумотга кўра, Олий суднинг суд коллегияси янги очилган тафсилотлар сабабли адвокат Замир Жоошев ҳамда Сергей Слесаревнинг жиноят иши бўйича терговни қайта кўриш илтимосини қаноатлантирди. 

Ҳозирда иш Бишкекнинг Биринчи Май туман судига қайта кўришга жўнатилди. 

Шунингдек «Апрель» телеканалининг маълумотига кўра, Биринчи Май туман суди Атамбаевга даволаниш учун мамлакатдан чиқишга рухсат берди.

Сурат: Токтосун Шамбетов / Azattyk

Бунга қадар №27 аҳлоқ тузатиш қамоғида ётган Атамбаевнинг тарафдорлари унинг соғлиғида жиддий муаммолари бор эканини айтиб келишган, ҳукумат эса собиқ президентга «қамоқ ичида берилувчи шароитнинг бари тузатилганини» айтган.

Криминал авторитет Батукаевни бўшатиш 

Криминал авторитет Азиз Батукаев 2013-йили лейкоз ҳақидаги маълумотнома асосида бўшатилган. Кейин тиббий ҳужжат сохта экани маълум бўлган. 

Атамбаев бу ишда депутатлик комиссияси уни дахлсизликдан ажратиш бўйича қарор чиқаргандан кейин коррупцияга гумонланган.  

Уларнинг версияси бўйича, Батукаев «Атамбаевнинг топшириғи билан, унинг етакчилигида» бўшатилган.

Криминал авторитетни ноқонуний бўшатиш иши бўйича Атамбаев 11 йилга озодликдан ажратилган эди.

Батукаевнинг ишини тергов қилиш Атамбаевни собиқ президентлик мақосидан, дахлсизликдан ҳамда бошқа имтиёзлардан ажратишга сабаблардан бири бўлган. ИИВ Батукаевнинг бўшатилиши бўйича ишнинг доирасида Атамбаевни уч марта сўроққа чақирган, аммо собиқ прездиент терговга келмай қўйган. 

Кейинчалик бу Атамбаевнинг Қўйтош қишлоғидаги резиденциясини штурмга олишга сабаб бўлган. Икки кунлик қаршилик кўрсатишдан кейин, куч органлари Атамбаевни қўлга олишган. Махсус операция вақтида бир  спецназ вафот этиб, 100га яқин киши жароҳат олган. 

Батукаевни ноқонуний бўшатиш бўйича ишнинг қолган фигурантлари айбланишган.