Иссиқкўл: Келинни боласи билан бирга ўғирлашда гумонланиб собиқ эри ва қайнотаси қўлга олинди

164

Иссиқкўл вилоятининг Қоракўл шаҳрида 19 ёшдаги келинни бир ёшли боласи билан бирга ўғирлашда гумонланиб унинг собиқ эри ҳамда қайнотаси қўлга олинди. Бу ҳақда 7-февралда вилоят милициясидан билдиришди.

Маълумотга кўра, 6-февралда Қоракўл шаҳрининг турғуни милицияга мурожаат қилиб, унинг синглисини боласи билан бирга куч қўлланиб машинага солиб, номаълум томонга олиб кетиб қолишганини айтган. 

Мазкур маълумот милицияга қайд этилиб, ҳудудга «Қўлга олиш» операцияси киргизилган. Тонг туман ИИБ бўйича ЙҲХББнинг инспекторлари маълумотда кўрсатилган автомобилни «Аалам Ордо» участкасидан тўхтатишиб, ҳайдовчини ҳамда йўловчиларини Қоракўл шаҳар ИИБнинг тергов хизматига автомобил билан бирга ўтказиб беришган. 

Аёл дастлабки сўроқда унинг собиқ эри — 27 ёшдаги Жалолобод вилоятининг турғуни ва автомобилнинг ҳайдовчиси — 55 ёшдаги қайнотаси боласи билан уни ўзларининг уйига олиб кетишга ҳаракат қилганини айтган. 

Ҳозирда мазкур фат бўйича ШИИБ тергов олиб бормоқда.