Ўшнинг турғуни ногиронлиги бор одамларга шароит яратилмагани учун шаҳар аэропортини судга берди

137

Ногиронлар аравачасида юрувчи ўшлик Баястан Абдиқадиров ногиронлар учун қулайликлар тузилмагани учун «Ош» халқаро аэропортини судга берди. Ўш шаҳар суди ушбу аризани қабул қилди, дея билдирди «Стратегик суд баҳслари маркази» ташкилоти.

Даъвога кўра, Абдиқадиров Ўш аэропортидан 200 минг сом ва аэропортда ҳаракатланиш имконияти чекланган инсонлар учун зарур шарт-шароит яратишни талаб қилмоқда.

Абдиқадировнинг айтишича, Ўш аэропортида ногиронлар аравачасидагилар учун мослаштирилмаган ҳожатхонага борган ва ўзини ноқулай ҳолатда бўшатишга мажбур бўлган. Самолётга чиқиш вақтида ҳаракатланиш имконияти чекланган йўловчилар учун махсус лифт бўлмаган, шу боис эркакни самолётга аэропортнинг икки ходими олиб келган.

«Бу ҳолат ўзимни ноқулай, ҳолсиз ҳис қилган атмосферани юзага келтирди, инсоний қадримни ерга урди», — дейди Абдиқадиров.

Ташкилотдагилар аэропортда соғлиқ имкониятлари чекланган одамлар учун шароитнинг йўқлиги — одамни ногиронлик белгиси бўйича таҳқирлаш, бундайга ўлканинг қонунида тақиқ солинган. Уларнинг фикрича, бундай вазиятда аэропорт маблағнинг танқислигини баҳона қила олмайди, чунки бу ногиронлиги бор одамларнинг «обрўсига путур етказувчи шароит» бўлиб ҳисобланади. 

«Баястан Абдиқадиров суддан “Манас” халқаро аэропорти” очиқ акционерлик жамиятининг Ўш шаҳридаги филиалининг суд аниқлаган муддатдан кечиктирмасдан, аммо олти ойдан ортмаган вақтда махсус тузилишни уюштириш, бошқача айтганда, йўловчини ташиш, самолётга ўтқазиш ҳамда ундан туширувчи амбулифтни ўрнатиш ишини олиб бориш вазифасини юклашни илтимос қилмоқда», — деб айтилади ташкилотнинг билдирувида.