Кампиробод иши: Фаол Темир Махмудов қамоққа олинди

157

Хабар тўлиқланади 

Бишкекнинг Биринчи май туман суди фаол Темир Маҳмудовни ҳибсга олди. Бу ҳақда «Клооп»га суднинг матбуот хизмати хабар берди.

Суд қарорига кўра, Маҳмудов 20 февралгача ТИЗО-1да ҳибсда сақланади.

Аввалроқ бир нечта ОАВ Маҳмудовнинг Кампиробод иши бўйича қўлга олингани ҳақида хабар берган эди. Бу иш бўйича аввал 27 киши ҳибсга олинган. Ҳибсга олинганлардан бири, собиқ депутат Орозийм Нарматова соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли суд томонидан уй қамоғига чиқарилган.

Кампиробод иши бўйича ҳибсга олинганларнинг барчаси ўз айбларини тан олишмаяпти. Ички ишлар вазирлиги уларни тартибсизликларга тайёргарлик кўрганликда гумон қилмоқда. 18 январь куни эса Ички ишлар вазирлиги бу ишни тўлиқ махфий қилгани маълум бўлган.

Ҳибсга олинганлардан бирининг адвокати Қанат Хасановнинг айтишича, терговчи иш нима учун махфий бўлганини айтмаган.

Фаоллар ва сиёсатчиларнинг ҳибсга олиниши бир қатор депутатлар томонидан аллақачон қораланган ва Human Rights Watch халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Қирғизистон ҳукуматини барча маҳбусларни озод қилишга чақирган.