CPJ: Қирғиз ҳукумати «Клооп»га босимини ва мустақил матбуотга қарши репрессияларини тўхтатиши керак

101

Журналистларни ҳимоя қилиш халқаро қўмитаси (CPJ) Қирғизистон ҳукуматига мурожаат қилиб, мустақил нашрга қарши репрессияларни тўхтатишни сўради. Ташкилот Маданият вазирлигининг Жамоатчиликни ривожлантириш ҳамда инвестициялаш агентлигининг (АРИС) ҳамда президентнинг матбуот хизмати етакчиси Дайирбек Орунбековни номи келтирилган «Клооп»нинг мақоласини ўчириш талабига шу тариқга изоҳ берди. 

Ташкилотнинг фикрича, Kloop.kgни цензура қилишга уриниш ёлғон маълумотлар тўғрисидаги қонуннинг «бемаънилиги» ва «баҳсли»лигини кўрсатади. Мурожаат муаллифлари Қирғизистонда журналистларга нисбатан кучайиб бораётган репрессияларга чек қўйиш кераклигини таъкидламоқда.

«Қирғизистон расмийларининг мамлакатдаги энг обрўли ахборот воситаларидан бири бўлган Kloopни цензура қилишга уриниши, бекор қилиниши керак бўлган ёлғон маълумотлар тўғрисидаги қонуннинг бемаънилигини ва ўзини-ўзи йўл қўймаслигини яна бир бор кўрсатади», — деди CPJ дастурининг Европа ва Марказий Осиёдаги координатори Гулноза Саид.

1-февралда «Клооп» Қирғизистоннинг маданият вазирлиги ҳамда Алоқа тармоғида тартибга солиш ҳамда назорат қилиш бйўича хизматидан «АРИС Баткендаги соцобъектларнинг қурилиши қиммат баҳолаган деган маълумотни инкор қили» деб аталган мақолани ўчириш талаби билан икки хат олган. Давлат идоралари ёзган хатида материалда «аниқ бўлмаган (ёлғон) маълумот» борлигини таъкидлашган. 

Агарда kloop.kg маданият вазирлигининг қарорини бажармаса, вазирлик kloop.kg сайтининг ишини икки ойга қадар вақтинча тўхтатиш қарорини қабул қилади. Маданият вазирлигига «Клооп»нинг устидан АРИС (Жамоатчиликни ривожлантириш ва инвестициялаш агентлиги) — мақоланинг бош фигуранти шикоят қилган. 

Аввалроқ АРИСнинг вакиллари журналистлардан мақоланинг сарлавҳасини нотўғри деб ҳисоблагани сабаб алмаштиришни талаб қилишган. АРИСнинг баёнотида бундай билдирувчни ким айтиб чиқани ҳақида билдирилмаган, ўшанда «Клооп»нинг журналистлари қурилиши қиммат баҳоланганига халқ олдида шикоят қилган давлат ходими Қирғизистон президентининг матбуот хизмати бошчиси Дайирбек Орунбеков бўлганини аниқлашган. 

«Клооп» вазирликнинг хатига жавобан, материални ўчирмаслигини билдирган.