Қирғизистон ҳукумати «Клооп»даги мақолани ўчиришни талаб қилмоқда. «Клооп», албатта уни ўчирмайди

226

Қирғизистон Маданият вазирлиги ва Алоқа соҳасини тартибга солиш ва назорат қилиш хизмати «Клооп»нинг таҳририятига «АРИС: Орунбековнинг Баткендаги ижтимоий объектлари бўйича берган маълумоти тўғри эмас» деб номланган (рус тилидаги мақола:  «В АРИС опровергли завышение стоимости соцобъектов, о котором ранее заявлял Орунбеков») мақоласини олиб ташлашни талаб қилиб, иккита хат йўллади. ” Эътиборлиси, Маданият вазирлиги қарорида сана ҳам, чиқувчи рақам ҳам йўқ. Сана ва чиқувчи рақам фақат Рақамли тараққиёт вазирлиги ҳузуридаги Алоқа соҳасини тартибга солиш ва назорат қилиш хизматининг хатида кўрсатилган.

Давлат муассасалари ёзган хатида материалда «аниқ эмас (ёлғон) маълумот» мавжудлигини таъкидлашади. 

Охирига вазирнинг ўринбосари Чингиз Эсенгул уулу имзо қўйган хатларнинг бирида, маданият вазирлиги шундай ёзади:

«Қирғизистон Республикасининг Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги kloop.kg сайтидаги ноаниқ маълумотни ўчириш бўйича ҚАРОР қабул қилди. Сайт эгаси қуйидаги ҳаволадаги маълумотни  https://kloop.kg/blog/2023/01/25/aris-zayavlenie-orunbekova-o-zavyshenii-agentstvom-stoimosti-stroitelstva-sotsobektov-v-batkene-nedostoverno/ мазкур ҚАРОР қўлига етган кундан бошлаб дарҳол ўчриши керак».

Сайтнинг эгаси тарафидан кўрсатилган муддатда kloop.kg сайтидаги аниқ бўлмаган маълумотни ўчириш ҳақидаги ҚАРОР амалга оширилмаган бўлса, вазирлик kloop.kg сайтининг ишини икки ойга вақтинча тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилади. 

Маданият вазирлигига «Клооп»нинг устидан АРИС (Жамоатчиликни ривожлантириш ва инвестициялаш агентлиги) — мақоланинг бош фигуранти шикоят қилган. 

Бу ҳавола орқали давлат идоралари жўнатган хатлар билан танишиш мумкин. 

Ҳукумат «Клооп»ни блоклаймиз деб қўрқитадиган даражага олиб келган бу мақолада нима ёзилган?

Мақоланинг мазмунини сарлавҳадан ҳам тушунса бўлади — матнда АРИС Баткен вилоятидаги ижтимоий объектларнинг қурилиши қиммат баҳоланганини инкор қилади. 

АРИСнинг баёнотида мазкур билдирувни ким айтиб чиққани ҳақида айтилмаган, ўшанда «Клооп»нинг журналистлари қурилиш қиммат баҳоланганидан халқ олдида шикоят қилган ягона давлат ходими Қирғизистон президентининг матбуот хизмати етакчиси Дайирбек Орунбеков бўлганини аниқлашган.

Шу сабабдан «Клооп»нинг мақоласида Орунбековнинг баёнотига ҳам ўрин берилган эди, маша шу АРИСнинг ходимларига ёқмай қолган. Нима сабабдан АРИС ўзининг баёнотини Орунбековнинг айтганлари билан солиштириб, суриштиришга қарши бўлаётгани бизга номаълум. Бироқ биз журналистлар ўзининг тадқиқотларининг асосида воқеанинг тартибини ва ўзаро алоқасини таҳлил қила олади деб ишонч билан айта оламиз. 

АРИС бошида «Клооп»га мурожаат қилган, журналистлар уларни тўғри тушунган ҳолда, сарлавҳага ўзгартириш киргизган. Аммо матндаги Орунбековнинг номини ўчирмаган. 

Биринчи сарлавҳа бундай бўлган 

Ўзбекчасида:

 

 

Ҳозирги сарлавҳа 

Ўзбекчаси:

АРИС яна бир марта мурожаат қилиб, биз томонимиздан йўқ деган жавобни олгандан кейин бизнинг устимиздан маданият вазирлигига шикоят йўллаган. 

Ҳукуматга бизнинг жавобимиз 

Биз материални ўчирмаймиз. «Клооп»даги қайсидир бир маълумотни ўчириш бўйича қарорни биргина «Клооп»нинг таҳририяти қабул қилади. Маданият вазирлиги эмас.

Биз хато ёки ноаниқ маълумотни эълон қилган ҳолда ҳам мақолани ўчирмаймиз, чунки бу бизнинг ўқувчиларга нисбатан адолатсизлик бўлиб қолади — фақатгина мақоланинг бошига кечирим сўраб ёзиб, ўқувчиларга қайси ерда хатога йўл қўйилганини айтиб, огоҳлантириб қўямиз. 

(Масалан шу шаклда.)

Бироқ АРИС ва Орунбеков ҳақидаги мақолада ноаниқ маълумот йўқ, демак мақоланинг бошига ёзадиган ҳеч нарса йўқ. 

Асосан, биз Қирғизистон ҳукумати охирги йиллари қабул қилиб, цензура учун қўлланилаётган қонунларни ноқонуний ва адолатсиз деб ҳисоблаймиз ҳамда уларга бўйсунмаймиз. Чунки бундай амалиёт сўз эркинлиги ва инсон ҳуқуқлари меъёрларига зиддир.

«Клооп»ни блоклашингиз мумкин, биз эса сизларнинг ҳар бир ҳаракатингиз бўйича судга мурожаат қилишга тайёрмиз. Бошқа ўнлаган маълумот каналлари орқали эса ўқувчиларга ишнинг тафсилотларини хабар бериб турамиз. Шунингдек 2021-йилдан бери ҳукумат қабул қилган барча адолатсиз қонунларни бекор қилинишига эришиш учун ҳаракат қиламиз.