Баткен: Икки ёшли қизини калтаклашда гумонланган аёл бир ойга қамоққа олинди

154

Икки ёшли қизини калтаклаганликда гумонланаётган Боткен вилоятининг яшовчи фуқаро тергов изоляторига жойлаштирилди. Бу ҳақда «Клооп»га Олий суддан маълум қилишди.

Қайд этилишича, бу ҳақдаги қарор 1 февраль куни Боткен вилояти Қадамжой туман суди томонидан қабул қилинган. Аёл 2023 йилнинг 1- мартигача ҳибсга олинган.

30-январь куни ижтимоий тармоқларда аёлнинг болани калтаклаётгани акс этган видео тарқалган. Милициядан хабар берилишича, 27-январда боланинг отаси хотини қизларини калтаклаганини айтиб, ариза билан мурожаат қилган.

Эркакнинг айтишича, 2023-йилнинг бошида у хотини билан ажрашган. Бироқ, унинг таъкидлашича, 5 январь куни унинг турмуш ўртоғи унга икки ёшли қизларини калтаклагани тасвирланган видеони юборган.

Милиция текширувни бошлаб, болага суд-тиббий ва суд-психологик-психиатрия экспертизасини тайинлади. Ҳуқуқ-тартибот идораларининг ходимлари ашёвий далил сифатида аёлнинг телефонини олишган.

Калтаклаш факти бўйича «Болага нисбатан қийноқ» моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

31 январь куни аёл вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилгани, уч нафар фарзанди оиладан чиқариб юборилиб, «Қут Қадам» оилавий типидаги болалар уйига жойлаштирилгани маълум бўлди.

Муаллиф: Медина Купсулдаева