Ўш: Мэрияда кадр ўзгаришлари бўлди, ягона аёл вице-мэр хизматдан кетди

176

Ўш шаҳар мэриясида кадр ўзгаришлари бўлиб, ягона аёл вице-мэр Венера Рисқулова хизматдан кетди. Шунингдек шаҳар бошчисининг матбуот котиби ҳамда аппарат етакчиси алмашди. 

Рискулова хизматини топшириб, Кадиров ўрнига қайтди 

Мэриядан «Клооп»га билдирилишича, Ўш шаҳрининг ижтимоий масалалар бўйича вице-мэри блган Венера Рисқулованинг ўрнига бу хизматда аввал ишлаган Нурбек Кадиров келди.

Кадиров вице-мэр бўлиб ишлаб юриб, бироқ 2020-йили Японияга ўқишган кетган. Ўшанда унинг хизмат ўрни сақланиб, Кадиров ўқишини битириб келганда — 2022-йилнинг 3-октябрида ишга чиқадиган бўлган. 

Бу орада Ўшнинг икки мэри алмашди, Кадиров эса қайтгандан бери бу масала бўйича қизғин муҳокама бўлиб келган. Шаҳарга ўтган йилнинг охирида мэр бўлиб тайинланган Бақитбек Жетигенов суриштирувчи журналист Идрис Исаковга берган интервьюсида Кадиров ўрнига қайтаришини айтган. 

Венера Рискулова Ўш шаҳрига вице-мэр бўлиб 2021-йилнинг 21-сентябридан бери ишлаб келган. Ўша вақтда мэр бўлган Алмаз Мамбетов мэрияда аёл ходимлар оз бўлганига «хайрон бўлганини» айтиб, ижтимоий масалалар бўйича вице-мэр аёл бўлиши керак деб таъкидлаган. 

Рискулова ўзи фаолияти давомида бир неча бор «атрофида интрига бўлиб, қоралашларга учраётганини» айтиб келган.

2 февраль куни у Фейсбукдаги саҳифасида Ўш шаҳар ҳокимлиги ходимларига миннатдорчилик билдириб пост ёзди. Шунингдек, у шаҳар ҳокими Бақитбек Жетигеновга муваффақиятлар тилаган.

«Ижтимоий соҳада бошланган ислоҳотлардан максимал фойда келтиришга ҳаракат қилдим. Ҳали олдинда, менинг миссиям тугамаганига ишонаман. Менинг бурчим – Ватанга, халққа ҳалол хизмат қилиш. Тез орада кўришгунча», деб ёзди у.

Мэрнинг янги матбуот котиби ва аппарат етакчиси 

Ўш мэриясининг матбуот хизматининг етакчиси ҳам алмашди. Аввал бу хизматни Азамат Жээнбеков бажарган бўлса, энди Жумамидин Сулайманкулов ишлайди.

Сулайманкулов бунга қадар ЭлТР давлат телерадио компанияси етакчисининг ўринбосари бўлган. Шундан кейин Ўш шаҳри мэриясининг ижтимоий тараққиёт бўлимининг бош мутахассиси бўлиб ишлаб келган.

Бунга қадар матбуот котиби бўлиб ишлаган Азамат Жээнбеков эса январнинг охирида ўз истаги билан хизматини топширган.

Ўш шаҳар мэриясининг аппарат етакчиси бўлиб Азат Кубатбек уулу тайинланди. У бунга қадар Чуй туман давлат администрациясининг ташкилий ишлари бўлимининг бошчиси бўлиб ишлаган. 

Мазкур хизматда бунга қадар ишлаган Камчибек Досматов эса 9-январда ўз хоҳиши билан ишдан кетганини эълон қилган. 

2022-йилнинг 29-ноябрида Ўш шаҳрида мэр алмашган. Президент Садир Жапаровнинг буйруғи билан собиқ мэр Алмаз Мамбетов хизматидан кетиб, хизматга Бакитбек Жетигенов келган.