«Ёш авлодни ёмон томонга буради». Парламентда TikTok’нинг ишини «назорат қилиш» таклиф қилинди

173

Депутатлар Шайлобек Атазов ва Таалайбек Масабиров парламентнинг 1- февралдаги  йиғилишида TikTok’нинг ишини «назоратга олиш»ни таклиф қилишди. Депутатлар бу видеосервис ёшларга «салбий» таъсир кўрсатади деб ҳисоблашади.

Атазовнинг айтишича, TikTok «ёмон нарсаларни» кўрсатади, бироқ депутат қандай ёмон нарсалар эканини аниқ айтмаган. 

Шайлобек Атазов. Сурат: Жогорку Кенешнинг матбуот хизмати.

«Кўриб турибсизлар, интернет манбаларида, мана ТикТокда ёмон нарсаларни кўрсатмоқда Бу ТикТок дегани бизнинг ёш авлодни ёмон томонга, мафкурани бузадиганга ўхшайди. Маданият вазирлигига топшириқ бериб, олиб бормайсизларми? Уят, бир оила билан қандай қилиб кўряпти, бу ерда бизни давлатнинг миллий қадриятлари, миллат сиёсати ҳам бўлиши керак-да. Буни назорат қилиши керак бўлган тармоқ нима қиляпти? Бошқа мамлакатларда йўқ бу ТикТок дегани, Ўзбекистон, Қозоғистонда [йўқ]. Шунга эътибор қаратиб қўйсангизлар», — деди Атазов.

Масабиров ўз ҳамкасбини қўллаб-қувватлаб, видеохизмат «албатта назоратга олиниши кераклигини» айтди.

Таалайбек Масабиров. Сурат: Жогорку Кенешнинг матбуот хизмати.

«Ҳозир қарашдан ҳам қўрқиб қолдим, энди ёш болалар [кўрмоқда]. Бизнинг идеологиямиз бўлиши керак-да. Ёш болаларимизни спортга ундашимиз керак ва коллегаларимиз айтиб кетди, урф-одат, маданиятимизни, мафкурамизни кучайтиришимиз керак  [...] Ҳозир болаларимдан қўрқиб қолдим, доимо телефонларини назорат қилиб тураман [...] бизнинг маданиятга ёд бўлган нарсаларни кўрсата бошлади», — деди у.

Депутат қўшни давлатларда «бундай йўқлигини» қўшимча қилди. 

«Бизнинг мамлакатга олиб келиб, синовдаги лойиҳа қилиб киргизишяптими шуларни? Бу бизга ёқмайди. Шунинг учун, Алмаз Акунжанович, Маданият вазирлигига айтиб, бизга жавобини бериб қўйсангиз», — деди Масабиров.

Қирғизистонга қўшнилар мамлакатларда TikTok’нинг ишига расмий тўсиқ қўйилмаган. 2021-йилигина Ўзбекистонда видеохизмат ярим йилга  блокланган. Бунга «Ҳусусий маълумотларни [ҳимоя қилиш] ҳақидаги» қонуннинг бузилиши сабаб бўлган. Бу қонунга кўра, Ўзбекистон фуқароларининг ижтимоий тармоқлардаги серсерда тўпланиб, ишлаб чиқилган ҳусусий маълумотларни мамлакат ичидагина тарқалиши керак. 2021-йилнинг декабрида TikTok Ўзбекистонда қайтадан ишлай бошлаган.

Қирғизистонда TikTok’ни блоклаш бўйича таклиф биринчи марта берилаётгани йўқ. Бунга қадар мамлакатда видеохизматга тақиқ солиш таклифи билан депутат Надира Нарматова чиққан.