Қирғиз ҳукумати бу йил Буюк Британияга икки минг ишчи жўнатади

166
Буюк Британияга мавсумий ишга борган қирғизистонликлар, 2022-йил. Сурат: Ташқи ишлар вазирли

 2023 йили икки минг қирғизистонлик Буюк Британиянинг қишлоқ хўжалиги ишлари учун бора олади. Бу ҳақда Меҳнат, ижтимоий ҳимоя ва миграция вазирлиги хабар берди.

Маълумотга кўра, 30-январда Бишкекда Меҳнат вазирлиги билан Буюк Британия ўртасида тегишли келишув тузилиб, унга Буюк Британия ҳукуматининг мухтор вакили қўл қўйди. 

Келишувга кўра, 2023-йили Қирғизистондан Буюк Британияга 2000 киши қишлоқ хўжалиги ишида меҳнат қила олади. 

Унда 18 ёшдан 46 ёшга қадар бўлганлар 6 ойга бориб, соатига 10 фунт стерлинг маош олиши кўзда тутилган. 

Рўйхатдан ўтиш 17-январда Ишенали Арабаев ўқув жойида ва ЎшДУнинг Бизнес бошқарув факультетида ўтиб, ҳозир обуначиларни танлаш иши бормоқда. 

Ўтган йили қирғиз ҳукумати 1500 фуқарони Агро HR компанияси билан шартнома асосида Буюк Британияга мавсумий ишга жўнатган. 

Бугунги кунда бундай келишувлар расмий турда Корея Республикаси ва Форс кўрфазидаги мамлакатлар билан тузилаётгани маълум қилинди. 

Шунингдек январь ойида Болгария билан келишув тузилиб, Германия билан ҳамкорлик шартномасига қўл қўйилган. Меҳнат вазирлигидан келажакда Венгрияга ишга ўрнаштириш назарда тутилганини ҳам билдиришган.

Меҳнат ва Миграция вазирининг айтишича, қирғизистонликлар 23 мамлакатда қонуний турда ишга ўрнаша олишади.

Муаллиф: Асель Эсен қизи