Журналист Нуртилек Туратбек уулуy МХДҚга сўроққа чақирилди. Бу ҳақда «Клооп»га журналистнинг ўзи хабар қилди.
Туратбек уулу терговни Қирғизистонга олиб келинган машиналар ҳақида журналистик суриштируви билан боғлади. Суриштирувда ўғирланган машиналарни мамлакатга олиб кирган коррупция схемаси бор экани, унга ИИВнинг, МХДҚнинг ва давлат рўйхатга олиш хизматининг ходимлари аралашгани айтилган.
«Бош прокурор Курманкул Зулушев билан учрашганда [бу ҳақда айтган эдим]. Шундан кейин бу ишни бошқарувчи куратор тайинлашган. Мени ўша суриштирув бўйича чақиришмоқда», — деди у.
Журналист «Клооп»га кўрсатган чақирувда Туратбек уулу 1-февраль соат 09:00да сўроққа келиши керак деб ёзилган.
Материал эълон қилинаётган вақтда МХДҚдан журналистнинг сўроққа чақирилиши бўйича изоҳ олишнинг имкони бўлмади.