Биринчи май туманида одам юзини аниқловчи функцияси бор 100дан ортиқ камера ўрнатилади

149

Бишкекнинг Биринчи май туманида шахс юзини таний олувчи ва масофадан боқшариш функциялари бор 100дан ортиқ камералар ўрнатилиши режалаштирилди. Бу ҳақда «Азаттык» мазкур туманнинг ҳокими Максатбек Садикуловга таяниб ёзди.

Унинг айтишича, бу камералар жамоат тартибини бузганларни аниқлаб, йўл ҳаракати қоидаларини сақлашни назорат қилишга ҳамда жамиятда ўзини олиб юриш қоидаларига кузатув олиб боришга ёрдам беради. Биринчи май туман милиция бўлимида назорат маркази жойлашади.  Муниципал орган ходимлари ҳуқуқбузарликларни аниқлайди. 

«Лойиҳани амалга ошириш учун 6 млн сомга яқин пул ажратилди. Камераларнинг ёрдами билан милиция ҳуқуқ бузганлар ҳақида реал режимда маълумот олади. Турғунлар орасида ўзини олиб юриш меъёрларини бузган, тупуриб, вандаллик қилганлар, тартибсиз савдо қилганлар бор. Яқиндагина миллион сомга тендер эълон қилинди, насиб қилса 16 камера ўрнатилади, шундан кейин қолганини ўрнатамиз. Учинчи кварталнинг охиригача 100-120 шундай камера ўрнатамиз», — деди Садикулов.

Эркинлик бульварига камераларни ўрнатиш. Сурат: Бишкек мэриясининг матбуот хизмати

Унинг фикрича, камералар кўчада қонуннинг бажарилишини назорат қилишга ёрдам беради. 

31-январда Мэриянинг матбуот хизмати видеокузатув камераларини монтажлаш ишлари Эркинлик бульварида бошланганини билдиришди. Чуй проспекти, Киев, Токтогул ва Чокморов кўчаларидаги бульварнинг 4 чорраҳасига камера қўйилади. 

Камералар куну-тун ишлаши таъкидланди. 

ИИВнинг маълумотига кўра, бугунги кунда республикада 2141дан ортиқ камера ишлайди. Криминоген вазиятга Ички ишлар вазирлигининг Жамоат хавфсизлиги хизматининг тезкор бошқарув марказининг ходимлари тарафидан куну тун тўхтовсиз мониторинг ўтказиб турилади. 

Ўтган йили сентябрдан бошлаб муассаса ташқи видеоназорат камераларининг ёрдами билан қидирувда юрган одамларни аниқлаш тизимини синов режимида ишга киргизган. ИИВдан ташки видеоназорат камераларининг ёрдами билан республиканинг ҳудудида 163 киши қўлга олинганини, унинг ичидан: қидирувда юрган 137 киши ҳамда бедарак йўқолган 27 киши аниқланганини билдиришди.