Қирғизистон коррупция даражаси бўйича рейтингда 185 мамлакат ичидан 140-ўринни эгаллади

157

Transparency International ташкилоти 2022-йилга кўра Коррупцияни қабул қилиш бўйича йиллик ҳисоботини эълон қилди. Ташкилотнинг ҳисоботига кўра, Қирғизистон ўтган йил учун 2021-йилдагидек 100 баллнинг ичидан 27 балл олган. 

Республика рейтингда 185 мамлакат ичидан 140-ўринни эгаллаган. Давлат охирги ўринга қанчалик яқин бўлса, коррупциянинг даражаси шунчалик юқори дегани бўлади. Покистон ҳам шундай балл олган. 

Ўзбекистон — 31, Қозоғистон —36, Тожикистон эса 24 балл олган.

2022-йилга кўра Коррупцияни қабул қилиш индекси.

Transparency International ташкилоти Қирғизистонда демократиянинг даражаси қўшни мамлакатларга қараганда юқорироқ, аммо «мамлакат аста-секинлик билан авторитаризмни кўзлаб бормоқда» дейди.

«Шу сабаб мувозанат тизимининг кучсизланиши ҳокимиятига чиранганларнинг жазосиз қолиш ҳамда хиёнатлари учун имкониятларни анча кенгайтирмоқда. Ҳукумат ўтган йили фикр айтиш ва фуқаролик эркинлигини топтагани яна ҳам хавотирга солмоқда», — деб айтилади ҳисоботда. 

Ташкилотдан Қирғизистон ўн йилдан бери «ҳеч 30 баллдан юқори даражага чиқа олмаётганини» ҳам таъкидлашди. 

«Кўп йиллардан бери давлатга барқарор тараққиётнинг турли миллий дастурлари, коррупцияга қарши стратегиялар ишлаб чиқилган, бироқ унинг аксарияти амалга ошмай қолган, асосийси, уларнинг амалга оширилмагани учун ҳеч ким жавобгарликка тортилмаган», — деб айтилади ташкилотнинг баёнотида. 

Уларнинг фикрича, Қирғизистонда коррупция даражасининг бунчалик юқори бўлиб кетганига мансабдор шахсларнинг ўз ваколатларини суиистеъмол қилишига, қариндош-уруғлари ва яқинларини давлат лавозимларига олиб келишларига йўл қўймайдиган жиддий чекловларнинг йўқлиги сабаб бўлган.

«Бундай чекловларнинг йўқлиги давлат бошқаруви сифатини пасайтирди ва ҳукумат устунлиги тамойилининг заиф илдиз отишига олиб келди», - дейди Transparency International ташкилоти аъзолари.

2022 йил ноябрь ойи охирида президент Садир Жапаров «қустириш» деб аталган курашнинг натижасида ҳукумат 15 миллиард сомдан ортиқ маблағ йиғилганини билдирган. Аммо Молия вазирлигининг айни пайтдаги маълумотларига кўра, 2020 йилдан бошлаб коррупцияга қарши курашдан республика бюджетига атиги 7,8 миллиард сом тушган.

Шу йил январь ойининг бошида вазирлар маҳкамасининг раиси Ақилбек Жапаров «Коррупцияни тўлиқ бартараф этишнинг иложи бўлмасада, уни имкон қадар камайтириш мумкин, бунинг учун ҳокимият тепасида турган одамлар тоза бўлиши керак» деб айтган.

«Ҳозир биз давлатимизни аста-секин ичидан кемираётган асосий зарарли ўсмани олиб қўйдик, энди қолган метаслари билан курашиш енгил [бўлади]», — деган Жапаров.

Transparency International ташкилоти ҳар йили эълон қилинган Коррупцияни қабул қилиш индексини дунё ўлкаларининг давлат тармоғидаги коррупцясининг даражасини ўлчайди. Индекст бутун дунё бўйича мустақил ташкилотлар экспертлари билан ҳусусий тадбиркорлар орасида олиб борилган сўровнома асосида тузилади. Ҳисобот 1993-йилдан бери эълон қилиб келинади. 

2022-йили Коррупцияни қабул қилиш индексида рўйхатнинг бошида Дания (90 балл), ортидан эса Финляндия билан Янги Зеландия (87 балл) чиқди. Улардан кейин эса Жанубий Судан (13 балл), Сурия (13 балл) ҳамда Сомали (12 балл) туради.

Миллий статистика қўмитасининг 2022-йилнинг иккинчи ярим йиллигининг натижасига кўра маълумоти бўйича, қирғизистонликлар энг коррупциялашган органлар деб Соғлиқни сақлаш вазирлигини, ИИВни ҳамда Давлат қурилиш бошқармасини аташган.