Энергетика тармоғидаги коррупция мамлакатга дэярлик 900 млн сом зарар етказди

152

Энергетика тармоғидаги коррупция давлатга 878 миллион сом зарар етказган. Бу ҳақда 2022-йилнинг хулосаси бўйича матбуот анжуманида Бош прокурор Қурмонқул Зулушев билдирди.  

Унинг айтишича, текшириш якунлари бўйича Энергетика вазирлиги ва унинг таркибий бўлинмаларида 163 та прокуратура акти киритилиб, 46 та жиноят иши қўзғатилган.

«Бул мыйзам бузуулар негизинен — мамлекеттик сатып алууларга жоопкерчиликтүү кызмат адамдары тарабынан акча каражаттарын ыйгарып алуу, электр энергиясын урдоого көмөктөшүү, иштетилген энергияны мыйзамсыз чыгыштоо фактыларына тиешелүү болгон», — деп билдирди Зулушев.

«Жиноят ишларининг аксарияти давлат харидларига масъул ходимлар тарафидан пул маблағларини ўзлаштириб олиш, электр энергиясини ўғирлашга ёрдамлашиш, ишлатилган электр энергиясини ноқонуний ўзгартириш билан боғлиқ», — деди у.

Энергетика соҳасидаги коррупция

Энергетика сектори ҳукуматнинг унга қарши курашишга уринишларига қарамай, анча коррупциялашган соҳа бўлиб қолмоқда. Масалан, 2021 йил ноябрь ойида Президент Садир Жапаров бош прокурор Қурманқул Зулушевга миллионлаб қарзларнинг ҳисобдан чиқарилиши билан боғлиқ кўплаб фактлар туфайли энергетика соҳасини текширишни топширган эди.

Бир ой ўтгач, Бош прокуратура электр энергияси учун қарзларни ҳисобдан чиқариш бўйича коррупцион схемани аниқлаган. Кейин давлатга етказилган зарар 900 миллион сомга баҳоланган.

2022 йилда тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, «Ошэлектро», «Востокэлектр» ва «Северэлектро» йирик тақсимловчи компаниялар раҳбарлари ва ходимлари ҳибсга олинган.

Айни пайтда энергетика соҳаси чуқур инқирозга юз тутмоқда. Аҳолининг электр энергияси истеъмоли йил сайин ортиб бормоқда, Қирғизистон эса ҳали кўпроқ энергия ишлаб чиқаришга қодир эмас.