Қирғизистонда пиёз экспортига уч ойлик тақиқ жорий этилди

186

31 январда Вазирлар Маҳкамаси мамлакатдан пиёз экспорт қилишга уч ойлик муддатга тақиқ жорий қилди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.

Вазирликнинг маълумотига кўра, бундай чора мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва пиёзнинг бозор нархини барқарорлаштириш мақсадида қабул қилинган.

Январь ойининг ўрталарида пиёз нархи сезиларли даражада ошди. «Турмуш» нашри ўтказган нарх мониторингига кўра, ҳудудларда бир килограмм пиёз нархи ўртача 70 сомгача қимматлашган.

Қирғизистондаги озиқ-овқатнинг қимматлаши

Сўнгги икки йилдан бери қирғизистонликлар озиқ-овқатнинг қимматлигидан қийналиб келади — 2020-йилдаги COVID-19 пандемияси бошлангандан бери мамлакатда барча нарса қимматламоқда, унинг ичида биринчи эҳтиёждаги озиқ-овқатлар ҳам бор. 

Ҳукумат қирғизистонликларни тинчлантиришга шошиб, барча озиқ-овқатга қўшимча нарх солиғидан бўшатиш кўриб чиқилмоқда деб билдирган. Ҳеч бўлмаганда давлат захира фондида биринчи эҳтиёжда бўлган озиқ-овқатнинг етарли захираси бор экани айтилган. 

Шунга қарамай қирғизистонликлар 2022-йил давомида озиқ-овқатнинг қимматлигидан қийналиб келади. «Клооп» янги йил арафасида қирғизистонликлар кунига истеъмол қилувчи озиқ-овқатларни танлаб олиб, Миллий статистика қўмитасининг нархлари бўйича мониторингини тахлил қилган. Бизнинг таҳлил озиқ-овқатга бўлган баҳолар юқорилигича қолаётганини кўрсатган. 

Муаллиф:  Нуриза Абил қизи