Садир Жапаров: АЭФЖМС лойиҳаси «хом», ўзим назоратга оламан

194

Президент Садир Жапаров Автомобиль эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртаси - АЭФЖМС (ОСАГО) йўқлиги учун жариманинг кучга кириш санаси кечиктирилгани бўйича изоҳ берди. «Кабар» ахборот агентлигига берган интервьюсида у автомобилларни мажбурий суғурта қилиш лойиҳасини «хом» деб сифатлади.

«"Автомобиль эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги қонун (АЭФЖМС) бўйича айтадиган бўлсам, [...] барини текшириб кўриб, лойиҳани жилдирдик. Ҳозир хом. Шунингдек бу лойиҳани давлат ўз қўлига олиши керак. Ҳеч қандай ҳусусий томонларга бермаслик керак. Халқ ҳозир ҳусусий томонларга ишонмайди. Қайсидир бир амалдорнинг бизнеси деб тушунишади. Шу сабаб халқ қарши чиқмоқда.  Шунинг учун бу лойиҳани шахсан назоратга олиб, барча томонлама пишириб, халқ ўзи хоҳиши билан қабул қиладиган қиламан Аслида лойиҳа халқ учун манфаатли. Ривожланган давлатларнинг барчасида автомобиллар суғуртада туради. Фақатгина суғуртани тўғри, адолатли, холис ишлатиш керак. Қоидаларини тўлиқ ишлаб чиқиш учун вақт керак. Яхши ишлаб кетса, балки кейинчалик жисмоний шахсларга ҳам рухсат берсак бўлади. Халққа танлов имконияти бўлади. Автомобилларини давлат компаниясида суғурта қилишни истайдими ёки ҳусусий компаниядами? Рақобат бўлиб туради», — деди Жапаров.

1-январдан бошлаб мамлакатдаги ҳайдовчилар АЭФЖМС полисини қайд эттирса бўлади. Суғурта мажбурий ва уни мамлакатдаги барча турдаги автотранспорт воситаларининг эгалари олиши керак. 

Ҳукумат 1-апрелдан бошлаб суғурта полиси йўқлиги учун жисмоний томонларга 3000 сомдан, юридик томонларга эса 13 минг сомдан жарима сола бошлайди деб айтилган эди. Энди бу муддат бошқа вақтга кўчирилди.