Таълим вазирлиги: Миллий университетнинг бирорта ҳам биноси гаровда эмас

188

Таълим вазирлиги Жусуп Баласағин номидаги Қирғиз миллий университетнинг (ҚМУ) биноси гаровда деган маълумотка раддия берди. Муассасадан олий ўқув юртининг бирорта ҳам биноси гаровда эмаслигини таъкидлашди. 

«Таълим ташкилотининг мулки гаровнинг предмети бўла олмайди», — деб қўшимча қилишди вазирликдан. 

Вазирликдан 2020-йили шифокор Алмаз Исманкуловнинг «Кўз микрохирургияси» клиникасига қарши даъво аризасини бериб, кореяликлардан олинган кредитни тўлаш талаби қўйилганини айтиб беришди. Ҳозирги вақтда суд текширувлари давом этмоқда. 

Ўтган куни профил қўмитасининг йиғилишида парламент депутати Элмурза Сатибалдиев ҚМУнинг биноси жанубий кореялик компаниянинг гаровида турибди деб билдирган.

«Ҳусусий тадбиркор давлат университетини гаровга қўйиб тиббий ускуна олади деб ўйлаган ҳам эмасман», — деган у.

Исманкуловнинг кредити

Аввалроқ «ПолитКлиника» нашри суриштирув чиқариб, Қирғизистон Алмазбек Исманкулов олган насия сабаб Жанубий Кореянинг «қора рўйхатига» кириб қолганини аниқлаган. Унда 24 йил аввал олинган кредит бўйича баҳс бўлаётгани таъкидланган. 

Суриштирувга кўра, 1997-йилнинг апрелида ҚМУнинг олимлар кенгаши «тиббий таълим дастурларини ривожлантириш, талабаларга ҳамда ўқитувчиларга тиббий хизмат кўрсатишни яхшилаш учун» ОЎЮнинг қошидаги «Интергоспиталь» тиббий марказини очишга қарор қилган. Унда «Кўзнинг микрохирургияси» клиникасининг етакчиси Алмазбек Исманкулов аталган марказ асосчиларидан бири ҳамда директор бўлган. Кредит шартномасига ҳам Исманкулов ўзи қўл қўйган. Ҳукумат томонидан Таълим вазирлиги кафил бўлиб берган. 

Мазкур марказ тиббий техникаларни сотиб олиш учун 8,5 млн доллар насия олган, бироқ техникалар КМУга эмас, Исманкуловнинг клиникасига тушган. Кредитни тўлаш вазифаси эса ҚМУ билан ҳукуматга юкланиб қолган. Олинган кредит ўз вақтида тўланмагани сабаб бу Қирғизистоннинг Жанубий Кореянинг қошидаги инвестиция обрўсига салбий таъсир этиб, ҳозирда давлат Жанубий Кореядан тиббий тармоққа деб насия ололмай келади. 

Исманкулов ўзи кредитнинг учдан биринигина олганини, қолганини ҳукуматдан сўраш кераклигини айтмоқда. 

Таълим вазирлиги эса техниканинг бари Исманкуловнинг клиникасига тушгани сабаб кредит бўйича жавобгарлик шифокорнинг бўйнида бўлиши керак демоқда.