Бир тикток билан: Блогер Арген YouTube’нинг олтин тугмасини олди

145

Тиктокер Арген (argenby) YouTube’нинг олтин кнопкасини олгани ҳақида видео чиқарди. Кнопка YouTube каналида 1 млн обуначи тўплангани учун берилади, тиктокчининг каналида эса 4,8 млн обуначи бор.

 

@argenby.sigman Мечты сбываются! #sigma #argenby #рекомендации ♬ The Months of the Year - The Kiboomers

Арген YouTube каналини 2021-йилнинг майида билдирган. Унинг видеолари умумий қилиб айтганда 2 млрддан ортиқ томоша қилинган. Сўнгги ярим йилдан бери каналида ТикТокнинг форматига ўхшаш қисқа — Shots — видеоларни чиқариб келади. 

Қирғиз тиктокери мимикаси орқали «Американский психопат» фильмидаги сценани такрорлаган видеоси билан дунёга танилган. Бундай мимика розилик белгиси. 

Челлендж Sigma деб аталади. Инглиз тилли Urban Dictionary луғатига кўра, Sigma — ижтимоий иерархия ҳамда ташқи муҳитнинг қўлловидан бош тортиб, унинг ўрнига ички кучга суянган эркак.

Аргеннинг ТикТокда 15,6 млндан ортиқ обуначиси бор. Унинг видеолари кўпинча 50 ва 100 млн марта кўрилади.