Боткен: Икки ёшли қизини катлашда гумонланган аёл икки суткага қамоққа олинди

146

Икки ёшдаги қизини калтаклашда угмонланган аёл икки суткага вақтинча сақлаш жойига киргизилди. Бу ҳақда «Кабар» ахборот агентлиги Боткен вилоят ИИБга таяниб ёзди.

Шунингдек, туман администрациясининг қошидаги болалар ишлари бўйича комиссиясининг қарори асосидй оиланинг уч боласи вақтинча давлат ғамхўрлигига олиниб, «Кут Кадам» оила шаклидаги болалар уйига жойлаштирилди. 

Сурат: Боткен ВИИБи.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда аёл болани калтаклаётгани тасвирланган видео тарқаган. Милициядан 27-январда Қадамжой туманининг турғуни аёли қизини калтаклаганини айтиб шикоят билан мурожаат қилганини билдиришган. 

Ариза эгасининг айтишича, у 2023-йилдан хотини билан яшамай қолган. Ундан кейин хотини 5-январда иккисига қарашли 2 ёшли қизини калтаклаётганини видеога олиб WhatsApp орқали юборган. 

Милиция судгача терговни бошлаб, болага суд-тиббий ва суд- психология-психиатрия экспертизаларни тайинлаган. Милиция далил қатори аёлнинг телефонини олган. 

Мазкур факт бўйича «Калтаклаб қийнаш» моддаси билан жиноят иши қўзғалган.