28-январда Жалолободда фуқароларни тўнаш билан шуғулланган жиноий гуруҳ қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВнинг матбуот хизмати хабар қилди.
Маълумотга кўра, милицияга Олабуқа туманининг турғуни ариза билан мурожаат қилиб, уни ўқ отувчи қурол ва пичоқ билан қўрқитиб, пулини тортиб олган одамларги чора кўришни сўраган.
Жабрланувчининг айтишича, номаълум шахслар уни чақириб машинасига солиб, Сузоқ туманининг Кўкёнғоқ шаҳрининг яйловига олиб чиқишган. Уни машинадан тушириб, пичоқ билан қўрқитиб, ўнг қўлини тилиб, тўпонча билан оёғининг остига олиб, 50 минг сомини кучга солиб тортиб олишган.
Мазкур факт бўйича «Қароқчилик» моддаси билан жиноий иш қўзғалиб, тергов бошланган. Шунингдек 2022-йилнинг апрелида милицияга ҳам бир фуқаро мурожаат қилган. У ҳам «Айбек», «Турар» исмли шахсларга машинасини 900 минг сомга сотиб, улар 250 минг сом қарз бўлганини, уни бермай юриб, машинани ўз номига қайд этиб олишга ҳаракат қилганини, у амалга ошмагандан кейин тинмай ундан пул олиб турганини айтган.
Мазкур аризанинг асосида «Фирибгарлик» моддаси билан жиноий иш қўзғалган. Тергов давомида гумонланувчи «Турар» ва «Айбек» исмли фуқаролар қўлга олиниб, уйларида тинтув ўтказилган.
Тиндувла биринчи гумонланувчининг уйидан 2 дона пичоқ, 1 дона қўлда ясалган ўқ отувчи тўпончага ўхшаш қурол, 1 дона овоз пасайтиргичга (глушитель) ўхшаган темир, 1 дона темир дубинка ҳамда 2 дона «Макаров» русумидаги тўпонча, 4 дона ўқ топилган.
Бундан ташқари, унинг шериги 31 ёшдаги муқаддам судланган гумонланувчининг «БМВ» русумидаги машинасидан бир дона кумуш рангдаги қўлбола пичоқ топилган.
Ҳозирда гумонланувчилар Жалолобод шаҳар ИИБнинг вақтинча сақлаш жойига киргизилди. Эҳтиёт чораси бугун, 30-январда аниқланади. Тергов ишлари давом этмоқда.
Муаллиф: Аида Турсуналиева