Қирғизистонга контрабанда йўли билан 13 тонна нос олиб киришга ҳаракат қилган киши қўлга олинди

169

Қирғизистонга контрабанда йўли билан 13 тонна нос олиб кириш ҳаракатининг олди олинди. Бу ҳақда 30-январда МХДҚнинг Чегара хизматидан билдиришди.

Қўлга олинган 13 тонна нос. Сурат: МХДҚнинг Чегара хизмати

Муассасанинг маълумотига кўра, 30-январда Қирғизистоннинг «Бургонду» чегара назорат пунктига Ўзбекистоннинг Чўнғара анклавидан чиққан Volvo русумидаги юк ташувчи машина келиб тўхтаган. Текширув вақтида ҳайдовчининг нос ташишга рухсат қоғозлари йўқ экани аниқланган. 

Нос — учинчи навдаги тамаки баргига кул, қотош, хидли моддалар қўшилиб тайёрланувчи тутунсиз тамаки моддаси. У Марказий Осиёда кенг тарқалган.