Боткен: Милиция болани калтаклаган аёлга жиноят ишини қўзғади

149

Боткен вилоят ИИБи ўз боласини калтаклаб видеога олган аёлга жиноят ишини қўзғади. 

Уларнинг маълумотига кўра, 27-январда милицияга Қадамжой туманининг турғуни ариза билан мурожаат қилиб, аёли қизини калтаклаганини айтиб берган. 

Ариза эгасининг айтишича, у 2023-йилдан аёли билан яшамай қўйган. Шундан кейин турмуш ўртоғи 5-январда иккисининг ўртасидаги 2 ёшли қизни калтаклаётганини видеога олиб эрига юборган. 

Милиция судгача терговни бошлаб, болага суд-тиббий ва суд–психологик экспертизаларни тайинлади. Милиция далил қатори аёлнинг телефонини олган. 

Мазкур факт бўйича «Калтаклаб қийнаш» моддаси билан жиноят иши қўзғалди. 

Аввалрқо ижтимоий тармоқларда аёл болани калтаклаётгани тасвирланган видео тарқаган.