Қирғизистонда қирғиз тилида дастурлаш бўйича бепул онлайн курс очилди

212

 Қирғизистонда қирғиз тилида Kodjaz дастурлаш бўйича бепул онлайн курслар очилди. Бу ҳақда АҚШнинг Қирғизистондаги элчихонасидан хабар берилди.

Лойиҳа муаллифларига кўра, курс қирғиз тилида бошланган, чунки ҳозирда инглиз ёки рус тилларида дастурлашни ўргатувчи дарслар кўп ва бу қирғиззабон фуқаролар учун ноқулайлик туғдирмоқда.

Дарслар интерактив шаклда ўтказилади, рўйхатдан ўтганлар ўзлари учун қулай бўлган исталган вақтда курсларда қатнашиши мумкин. Курслар дастурлаш тажрибасига эга бўлмаганлар учун мўлжалланган.

Ҳозирча платформада Python дастурлаш тили бўйича курс мавжуд. Бошқа тиллардаги курслар кейинроқ қўшилади. Лойиҳа асосчиси Мурат Жумашев.

Лойиҳа АҚШ ҳукумати томонидан молиялаштириладиган алмашинув дастурлари битирувчилари учун кичик грантлар ҳисобидан молиялаштирилади.