7-февралдан бошлаб Бишкек — Баткен — Бишкек авирейси қайта тикланади

144

Бишкек — Баткен — Бишкек авика қатнови 7-февралда қайта йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Манас» аэропортининг матбуот хизмати хабар қилди. 

Маълумотга кўра, Tez Jet авиакомпанияси қатновларни ҳафтасига бир марта — сешанба кунлари амалга оширади. 

Бунга қадар «Баткен» аэропорти аэродромнинг элементларини таъмирлаш ва қайта тиклаш ишлари сабаб вақтинча ёпилган. 

Муаллиф: Албина Жиргалбек қизи