ТИВ Қозоғистоннинг ҳукуматига қирғиз фуқаролари учун мамлакатда юриш қоидасини енгиллатишни таклиф қилди

149

27-январда ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Алмаз Имангазиев қозоқ элчиси Рапил Жошибаев билан учрашди. У элчидан қирғизистонликлар учун мамлакатда юриш қоидасини енгиллатиш имкониятини кўриб чиқишни илтимос қилди.

Аввалроқ қозоқ ҳукумати VISA RUN’дан — мамлакатда қонуний юришнинг муддатини янгилаш учун чегарадан ўтиб қайта киришни бекор қилган. 

Унга кўра, Қозоғистонга визасиз тартибда келган чет элликлар давлат ҳудудидан 30 кун ичида чиқиб кетиши керак. Жами бўлиб улар ярим йил ичида мамлакатда 90 кундан ортмаган вақтда бўла олишини таъкидлаган. 

Учрашувда Имангазиев янгиланган шарт сабаб салбий оқибатлар бўладими деб хавотирланаётганини билдирди.

«Қирғизистоннинг маълум бир тоифасидаги фуқароларининг Қозоғистонда юришига алоҳида эътибор қаратилди. Унинг ичида ҳайдовчилар, юк ташувчилар, қурилиш, жамоат овқатланиш тармоғида ишлаганлар, шунингдек чегарадан тўхтовсиз ўтувчи ҳамда Қозоғистондан транзит орқали бошқа мамлакатда кетувчи одамлар бор», — деб айтилади вазирликнинг маълумотида. 

Қозоғистоннинг элчиси эса, масалани муҳокама қилиш учун икки мамлакатнинг масъул идорасининг ўртасида учрашув ўтказишни таклиф қилди. Шунингдек у VISA RUN ноқонуний миграцияга қарши курашиш мақсадида бекор қилинганини қўшимча қилди.