Temirov Live: Ақилбек Жапаров кийиб юрган Loro Piana курткаси 1,1 миллион сом туради

167

Вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаров қиймати 1 миллион 100 минг сом бўлган Италиянинг Loro Piana брендига тегишли курткани кийиб юрибди. Уни Temirov Live’нинг журналистлари аниқлашди.

«Президент Садир Жапаровнинг ҳам айни шундай курткаси бор. Шу сабаб “кимга ким тақлид қилмоқда” деган савол туғилади», — деди журналист Актилек Капаров.

Жапаров Loro Piana брендига тегишли куртка кийиб юрибди. Сурат: Вазирлар маҳкамасининг матбуот хизмати.
Жапаров Loro Piana брендига тегишли куртка кийиб юрибди. Сурат: Президентнинг матбуот хизмати.

Маълумотга кўра, Жапаров Loro Piana брендига тегишли курткани 20-декабрда Токтогул ГЭСига борганда кийиб чиққан.

Шунингдек, вазирлар маҳкамасининг етакчиси   Италиянинг MooRER брендига тегишли баҳоси 1 715 евро ёки 161 минг сомлик куртка ҳам кийиб туради. Жапаров 19-январда Жалолобод вилоятидаги «Нур» акционерлик жамиятига борганда ўша курткасини кийган. Ўшанда вазирлар маҳкамасининг бошчиси қаттиқ совуқда 10 кунга яқин иссиқликсиз ва сувсиз қолган Майлуу-Суунинг турғунлари билан учрашган.

Жапаров MooRER брендига тегишли куртка кийиб юрибди. Сурат: Вазирлар маҳкамасининг матбуот хизмати

Ақилбек Жапаровнинг икки курткасининг умумий нархи 1 миллион 300 минг сомга етади. Аммо 2021-йилга кўра эълон қилинган декларацияда Жапаров бир йилда 1 млн 471 минг сом топганини кўрсатган.

«Ўрта ҳисоб билан олганда Жапаров ойига 83 минг сом топади. Бироқ, бу  пул Loro Piana брендига тегишли [баҳоси 1,1 миллион сомлик] бир куртка сотиб олишга етмайди. Демак уни сотиб олиш учун у бир йил икки ой тинмай ишлаб, аммо шу вақт давомида бир тийин ҳам сарфламаслиги керак бўлади», — дейди журналистлар.

Шунингдек Жапаров декларацияда яқинлари даромад топмаганини ва уларнинг мулки йўқ эканини кўрсатган. Бироқ Адлия вазирлигининг маълумотига кўра, вазирлар маҳкамаси раҳбарининг турмуш ўртоғи Анара Жапарова «Алма Агро» компаниясига эгалик қилади. Журналистларнинг айтишича, компания 2022-йили деярли 5 миллион сом солиқ тўлаган.

Давлат раҳбарларининг қиммат кийимлари 

Охирги вақтда давлат раҳбарларининг, юқори лавозимдаги амалдорларининг кийимининг нархи ижтимоий тармоқларда тез-тез муҳокама қилинмоқда. 

Президент Садир Жапаров 400 минг сомдан ортиқ бўлган кардиган, деярлик ярим миллион сомлик Италиянинг Stefano Ricci курткасини, 1 млн 264 минг сом бўлган Италиянинг Loro Piana брендига тегишли курткасини, 98 минг сомлик чанғи костюмини, баҳоси 80 мингдан 98 минг сомгача етган товони қизил Франциянинг Christian Louboutin брендининг туфлисини кийиб юрганини сезишган. 

Ижтимоий тармоқда МХДҚнинг бошчиси Ташиевнинг баҳоси 142 минг сомдан ортиқ бўлган Италиянинг Moncler брендининг Bauges русумидаги куртка кийиб юргани ҳам муҳокама қилинган. 

Журналистлар аввалроқ МХДҚнинг бошчиси Қамчибек Ташиевнинг кийимига эътибор қаратмас эса. Муҳокама марказида Ташиевнинг хизмат машинаси бўлиб келган. Ўтган йилнинг августига махсус хизматнинг етакчиси нархи 100 минг доллар, 2021-йили чиққан Toyota Land Cruiser 300 русумидаги машина ҳайдаб юргани кузатилган.