Президентнинг матбуот хизмати етакчиси: Ақилбек Жапаровни ҳақорат қилманг

172

Президент матбуот хизматининг раҳбари Дайирбек Орунбековнинг айтишича, Вазирлар Маҳкамаси раиси Ақилбек Жапаровга қарши ижтимоий тармоқларда айтилаётган танқидлар ҳеч қандай фактларга асосланмайди, қуруқ туҳмат, кўп ҳолларда унинг обрўсига, ташқи кўринишига тааллуқли бўлаётганини Фейсбукдаги саҳифасида ёзди.

– Ақилбек Жапаров – давлат хизматининг барча бўғинларини изчил босиб ўтган таниқли давлат арбоби. У кучли инқироз бошқарувчиси сифатида танилган, шу туфайли қатор тармоқларда давлат бюджети, иш ҳақи ва ижтимоий нафақалар кўпайган», — деб ёзади Орунбеков.

Унга кўра, Жапаров ўзига берилган ваколатлар доирасида президент Садир Жапаров жамоасида ишлайди.

Орунбековнинг қўшимча қилишича, давлат хизматчилари ҳар доим муносиб танқид ва таклифларни қабул қилишга тайёр, шу боис ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини амалдорларнинг ташқи кўриниши ва шахсиятиганисбатан ҳақорат қилишдан сақланишга чақирган.