Ўсмир қизлар учун соғлиқ ва балоғат ҳақида мобил илова ишлаб чиқилди

432

Қирғизистон ўсмир қизларнинг соғлиғини бошқаришга ёрдам берадиган Oky мобил иловасини ишга туширди. Бу ҳақда  «Клооп»га «Открытая линия» жамоат фонди хабар берди.

Уларнинг таъкидлашича, Oky иловаси табулар, стигмаларни йўқ қилишга ёрдам беради, ҳайз даври ҳақидаги миш-мишларни йўқ қилиб, нотўғри тушунчаларни йўқ қилади ва қизларнинг репродуктив саломатлиги билан боғлиқ сифатли маълумотлардаги бўшлиқни тўлдиради.

«Бу иловадан фойдаланадиган қизларга ўз соғлиғи учун хавфларни камайтириш ва ўз саволларига ишончли жавоб олиш имконини беради», — дейилади жамғарма хабарида.

Илова ҳудудларнинг рақамли имкониятларни (интернетнинг тезлиги, турли моделдаги мобил қурилмаларнинг мавжудлиги) ҳисобга олади ва қизларнинг рақамли саводхонлигини оширишга ёрдам беради, уларни балоғатга етиш, танадаги ўзгаришлар, балоғат ёши ва репродуктив саломатлик ҳақида хабардор қилади.

«Oky функциялари Android ва App Store’да иловалар сифатида мавжуд бўлиб, уларда индивидуал цикл тақвимлари, катта опа билан суҳбат боти, қизларнинг улғайишига оид фойдали маълумотларни ўз ичига олган энциклопедия мавжуд», — деди «Открытая линия» жамоат фондининг директори Мунара Бекназарова.  

Oky’нинг қуйидагидек ҳусусиятлари бор: 

  • Қизлар учун ўйинга айлантирилган дизайн (10-19 ёш);
  • Аватар, ҳар бир киши учун махсус интерфейс;
  • Ҳайз тақвими;
  • Қизлар учун содда тил билан тушунтирилган аниқ маълумотлар;
  • Викторина ва савол-жавоблар;
  • Маслаҳат берувчи опа образидаги чат-бот;

         Ижтимоий тармоқларда баҳам кўриш мумкин бўлган ўстирилган гул кўринишидаги бонуслар.

Илова мамлакат бўйича барча ўсмир қизларга етиб бориши учун у мустақил ишлай оладиган тарзда тайёрланган, телефонда кўп ўринни эгалламайди, арзон смартфонларда ҳам очилади, тўлиғи билан бепул. 

Уни Play Market ва AppStore’дан кўчириб олиш мумкин. Илова UNICEF билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.