ИИВ: 2022 йилда қирғизистонликлар уй-жой кооперативларидаги фирибгарликдан 900 миллион сомдан ортиқ зарар кўрди

125

2022-йили 1 524 нафар қирғизистонлик деярлик 902 млн сом пулини турар-жой кооперативларига алдатгатган. Бу ҳақда ИИВнинг матбуот хизмати билдирди.

Уй кооперативларининг фаолият факти сабабли 2022-йили қуйидаги компанияларга нисбатан 16 мурожаат ва ариза келиб тушган: «Ак үй КЖ», «Жилье Гарант», «Элдик Групп», «Ихсан Групп ЛТД», «Береке ЛТД», «Дарим хаус», «Ордо-Мурас», «М строй групп», «S-Line», «Биринчи турак-жай кооперативи», «Ансар», «Ипотека», «МПК кооператив», «Нью миллениум» ҳамда «Эл биримдиги».

Жами бўлиб, ИИВнинг маълумотига кўра, фирибгарликдан етказилган моддий зарар 901 млн 726 минг сомдан ортади. Бу маблағнинг  108 млн 855 минг соми қайта ундирилган. Бир йил ичида ҳуқуқ тартибот органлари 1 515 жиноят ишини қўзғаб, унинг ичидан 1 284и суд қаровига ўтгани таъкидланади. 

«Қонунга кўра, нотижорат уй-жой кооперативларини тузишга рухсат берилган. Бироқ, шу билан бирга, кооперативларнинг кўчмас мулк соҳасида молиявий пирамидага ўхшаш фаолият олиб бораётгани ташвиш уйғотади», — дейилади хабарда.

Энг машҳур фирибгарлик ҳолатларидан бири 2020 йилда ўз фаолиятини бошлаган «Иҳсан Групп ЛТД» уй-жой кооперативига тегишли бўлган. Бу даврда кооператив раҳбариятининг маълум қилишича, кооператив 3 мингдан ортиқ кишига уй ёки автомобиль сотиб олишга ёрдам берган.Уй ёки автомобиль сотиб олиш учун яна 7 мингдан ортиқ киши навбатда турган. 

2022 йил бошидан буён Ўш ва Бишкек шаҳарларида «Ихсан» кооперативининг аъзолари  бир неча бор норозилик намойишлари уюштиришган. Кооперативга маблағ киритган бўлсада, ваъда қилинган уйлар ўз вақтида берилмаганини айтишган. Баъзилар пулларини қайтариб беришни талаб қилишган.

2022 йилнинг апрель ойида ИИВ «Ихсан Групп ЛТД» кооперативининг раҳбарияти фирибгарликда гумонланаётгани ҳақида хабар берган эди.

«2022 йилнинг март ойидан буён мамлакатимиз вилоятларидан «Ихсан Групп ЛТД» кооперативига аъзо бўлган фуқаролардан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Бугунги кунда кооперативнинг аъзолари уй ҳам, машина ҳам олишмаган. Аъзоликдан бош тортган фуқаролар пулларини қайтариб олишолмаяпти», — деб хабар қилди ИИВ «Ихсан» кооперативининг раҳбари Акинай Бекмурзаева ҳибсга олинганидан кейин.

Ўшанда милиция келтирилган зарарнинг миқдори 121 млн 313 минг сомни ташкил қилганини таъкидлаган. Биринчи май туман судининг маълумотига кўра, бу иш бўйича келтирилган зарар 114 млн 615 минг сомни ташкил қилади.

Муаллиф: Медина Купсулдаева