Бир кадр билан: Бишкекка давлат сафари билан Шавкат Мирзиёев келди

142
Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров. Сурат: президент матбуот хизмати.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси Зироатхон Ҳошимова  давлат ташрифи билан Бишкек шаҳрига келди. Уларни «Манас» халқаро аэропортида Президент Садир Жапаров ва биринчи хоним Айгул Жапарова кутиб олди.

Президент маъмуриятининг хабар беришича, эртага, 27 январь куни Жапаров ва Мирзиёев «тор ва кенгайтирилган таркибда томонларни қизиқтирган кенг кўламли масалалар, икки томонлама ҳамкорликни янада чуқурлаштириш истиқболларини муҳокама қиладилар».

Шунингдек, қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланади. Катта эҳтимол билан улар Кампиробод сув омборини Ўзбекистонга бериш бўйича баҳсли келишувга якуний имзоларни қўйишади.