Ўшда 1972-йили ёшлар солган вақт капсуласи очилди

178

26-январь куни Ўш шаҳрида 1972-йил ёшлари ҳозирги замоннинг ёшларига мурожаат қилган вақт капсуласи очилди. Бу ҳақда Ўш шаҳар мэриясидан билдиришди

Тадбирда ўша вақтдаги капсула қўйишга гувоҳ бўлган ўшлик Ольга Корчагина иштирокчиларга капсуладаги хатни ўқиб берди.

– Жамиятимизнинг маънавий-сиёсий бирлигини кўз қорачиғидек асранг, кўпмиллатли мамлакатимиз халқлари дўстлигини мустаҳкамланг. Ватанни ҳимоя қилиш, халқнинг бахти йўлида бор кучингни, керак бўлса жонингни беришга ҳамиша тайёр бўл. Маданий даражангизни муттасил юксалтиринг, дунёқарашингизни кенгайтиринг, онгингизни миллий ва умуминсоний маданият хазинасидан олинган янги билимлар бойлиги билан бойитинг», — дейилади мактубда.

Шу билан бирга, келажакка — 2073-йилнинг ёшларига ёзилган мурожаат ўқилди. Уни ҳам 50 йилдан кейин очиш режалаштирилмоқда.