Диний низо қўзитишда айбланган олим Аалиевани туман суди оқлади

145

Бишкекнинг Биринчи май туман суди философия фанларининг кандидати Гулзат Аалиевага айбланган жиноят ишини кўриб, уни оқлади. Бу ҳақда «Клооп»га 27-январда мазкур суднинг матбуот хизматидан маълум қилишди. 

Маълумотга кўра, суд Аалиеванинг ишида жиноят таркиби йўқ эканини аниқлаб, айбсиз деб топган. 

Аалиева 2021-йилнинг 19-февралида «Ирқий, этник, миллий ва ҳудудий низо қўзитиш» моддаси бўйича айбланиб, қўлга олинган. 

Ўшанда олим фейсбукда эълон қилган публикацияси учун жиноят иши қўзғалган. Милиция Аалиеванинг публикациясига «инсонга ва у эътиқод қилган динга қарши провакацияларни, салбий муомаларни ўз ичига олади» деб баҳо берган.

 

2021-йилнинг 23-апрелида суд уни уй қамоғига чиқарганини адвокати Замир Жоошев Kaktus.Media нашрига билдирган.

Муаллиф: Айзада Кубаничбекова