Киргшёлкдаги уч аёлнинг ўлими: Олий суд айбланувчиларни оқлаш ҳукмини кучда қолдирди

127

Олий суд Иссиқота туманининг Киргшёлк қишлоғидаги уч аёлнинг ўлимига айбланганларни оқлаш ҳукмини кучда қолдирди. Бу маълумотни «Клооп»га суднинг матбуот хизмати тасдиқлади. 

Ҳукмда айбланувчилар: Александр Лебедев, Евгений Шулик, Илья Пудовкин, Николай Куликов, Артем Гогин ва Эльдар Белоусов ишда жиноят таркиби йўқлиги сабаб оқлангани айтилди. 

Шу билан бирга, Олий суд аввалгиинстанциядаги суднинг хулосасини ўзгартириб, жиноят қилган ҳақиқий айбдорларни топиш талаби билан ишни 18-январда Бош прокуратурага жўнатгани хабар қилинди 

2016-йили Чуй вилоятидаги Киргшёлк қишлоғидаги уйларнинг бирида уч аёлнинг жасади топилган. Ўшанда ОАВлар марҳумлар опа-сингиллар, учинчиси эса улардан бирининг хомиладор қизи эканини маълум қилишган. 

Шунингдек, ОАВлар судьялар алмашиб, экспертизалар тайинланганлигидан суд йиғинлари бир қанча бор жилдирилганини ёзишган. Шунга қарамай, қўлга олинганлар жиноятга қатнашмаганини тан олишмаган. 

Иш судда кўрилиб, барча инстанцияда айбланувчиларнинг ҳаракатида жиноят аломати йўқ деб топилган.

Асосий бетда АКИpress'нинг архив сурати ишлатилди 

Муаллиф: Адилет Иманов