Ўзбекистон Президенти ташрифи муносабати билан Бишкекдаги барча мактаблар онлайн таълимга ўтди

181

Бишкекдаги барча мактабларнинг ўқувчилари 26-27 январь кунлари онлайн таълимга ўтказилди. Бу ҳақда Бишкек мэриясининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бундай қарор Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга икки кунлик давлат ташрифи муносабати билан қабул қилинган. 28 январь куни ва кейинги ҳафта бошидан ўқувчилар одатдаги ўқиш режимига қайтадилар.

Шунингдек, пойтахт муниципалитетининг қўшимча қилишича, йўллар ёпилганлиги сабабли Ўш бозори 26 январь куни ишламайди – у ерда санитария куни эълон қилинган.

Хорижий давлат раҳбарлари ташрифи туфайли мактаб ўқувчилари биринчи марта онлайн режимига ўтказилаётгани йўқ. Декабрь ойи бошида ЕОИИ саммити муносабати билан пойтахт мактабларидаги ўқувчилар онлайн таълимга ўтказилган.