Қирғизистонлик спортчилар Осиё чемпионатида (U-22) етти бронза медалига эга бўлишди

58

Тайланднинг Бангкок шаҳрида ўтган 22 ёшгача бўлган спортчилар орасидаги Осиё чемпионатида қирғизистонлик боксчилар еттита бронза медалини қўлга киритди.

Учинчи ўринни Ислом Тўробоев (54 кг), Аскат Култаев (63,5 кг), Ихтияр Нишонов (67 кг), Нурадин Рустамбек уулу (71 кг), Нурсултаев Болотбоев (86 кг), Бакит Токтосун уулу (92 кг) ва Ооматбек Элчоро уулу (92 кг ва ундан юқори) ютиб олди.

Сурат: Маданият ва спорт ишлари вазирлиги

Бокс бўйича  (U-22)  Осиё чемпионатига Қирғизистондан 12 нафар спортчи борган.

Боксчилар чемпионатга кетаётганда низо бўлган. Депутат Жусупбек Коргонбай уулу спорт департаменти Қирғизистон бокс терма жамоасини Тайланддаги мусобақага юбора олмаганини айтган. Унинг сўзларига кўра, спортчилар ўтган йилнинг ноябрь ойида унга моддий ёрдам сўраб мурожаат қилишган. Унинг айтишича, спортчиларни жўнатиш учун улар эвазига 6000 доллардан ортиқ қарз олишлари керак бўлган.

Жисмоний тарбия ва спорт департаменти директори Қанат Шабданбаев Молия вазирлиги бошқармани молиялаштиришни кеч очгани ва шу сабабли бундай муаммо юзага келганини айтган.