Иқтисод вазирлиги коррупция ва қариндошчиликни тақиқлашни таклиф қилди

118

Иқтисодиёт вазирлиги коррупцияга қарши курашиш мақсадида давлат хизматчиларига чекловлар жорий этишни таклиф қилмоқда. Масалан, турмуш ўртоғига ёки яқин қариндошларининг бизнесига ёрдам беришга, шунингдек уларнинг компаниялари билан давлат номидан битимлар тузишни тақиқлаш.

Аммо манфаатлар тўқнашуви ва давлат хизматига оид шунга ўхшаш қонунлар Қирғизистонда аллақачон мавжуд ва улар тегишли турда ишламаяпти, дейди Марказий Осиёдаги коррупция ва жиноий даромадларни легаллаштиришни ўрганиш институтининг эксперти Атай Алмаз уулу. 

Иқтисодиёт вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш бўйича қонун лойиҳаси 23-январда парламентнинг бюджет, иқтисод ва фискал сиёсат бўйича қўмитанинг биринчи ўқувида маъқулланди.

Ҳужжатда давлат ходимлари учун қуйидагилар тақиқланади:

  • шахсан ўзи, ишончли ёки аффилирланган томонлар орқали тадбиркорлик қилишга;
  • сиёсий партияларни, уюшмаларни тузишга ва расмий иш вақтида уларнинг фаолиятида иштирок этишга;
  • фойдаларни ва имтиёзларни олиш учун расмий тарқатиш мумкин бўлмаган хизмат маълумотларини фойдаланишга;
  • бажарган иши учун совғаларни олишга;
  • аффилирланган одамларнинг шахсий манфаатларини тўғридан-тўғри қўзғаган масалаларни ҳал қилиш учун ўз лавозимидан фойдаланишга;
  • турмуш ўртоғи ёки яқин қариндошларининг раҳбарияти олдида давлат хизматида ишлашга;
  • сайловга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш вақтида маъмурий ресурсни ёки хизмат вазифасидан фойдаланишга;
  • ҳусусий ва ҳуқуқий томонларнинг маблағи ҳисобидан хизмат сафарларига, жумладан хорижий сафарларга чиқишга;
  • яқин қариндошларига лавозимидан фойдаланиш орқали тадбиркорлик ишини олиб боришга ёрдамлашишга;
  • етакчилари амалдорнинг яқин қариндошлари бўлган компаниялар билан давлат номидан битим тузишга.

Қонун лойиҳасига кўра, кўрсатилган бандларни бузганлик учун, ҳатто жиноят таркиби бўлмаса ҳам, ишдан бўшатишгача бўлган интизомий жазо чоралари қўлланилиши мумкин.

Бундан ташқари, давлат ва муниципал ташкилотларнинг ходимлари ва раҳбарлари шахсий банк ҳисобварағини очгандан кейин уч кун муддатда солиқ хизмати органларини ёзма равишда хабардор қилишлари, солиқ декларациясини тақдим этишлари ҳамда ўзлари ёки яқин қариндошлари учун мол-мулк сотиб олиш учун пул қаердан келганлигини ошкор этишлари шарт. .

Шунингдек, лойиҳада коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини такомиллаштириш учун президент ҳузурида маслаҳатчи орган ташкил этилиши мумкинлиги ҳам қайд этилган. Унинг таркибига Жўқорғи Кенеш депутатлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари, бизнес-омбудсманлар, ишбилармон доиралар, фуқаролик жамияти вакиллари ва халқаро ҳамкорлар киради.

Конкрет механизмлар йўқ

Алмаз уулу Иқтисодиёт вазирлигининг қонун лойиҳасини «айнан декларатив» деб атади, бунга сабаб таклиф этилаётган янги тақиқларни қўллашнинг аниқ механизмлари мавжуд эмас.


«Велосипедни қайта ихтиро қилишнинг нима кераги бор?» [Давлат хизматчиларининг] манфаатлари тўқнашуви тўғрисидаги қонун 2019 йилдан бери амалда бўлиб келмоқда, бироқ етарлича ижро этилмаяпти. Шунингдек, маълумот берувчиларни ҳимоя қилиш тўғрисида қонун мавжуд. «Давлат хизмати тўғрисида»ги қонунда ҳам шунга ўхшаш регламентлар мавжуд эди, лекин улар амалга оширилмаяпти».


Экспертга кўра, Қирғизистонда коррупцияга қарши қонунларнинг аксарияти бажарилмаяпти, чунки муассасада коррупция ҳақида хабар берган ходим одатда ишдан бўшатилади. Эксперт гувоҳларни ҳимоя қилиш механизми зарурлигини, Қирғизистонда бундай механизм ҳақида эшитмаганлигини айтади.

Марказий Осиёда коррупция ва жиноий даромадларни легаллаштиришни ўрганиш институти вакили ҳукуматнинг ҳуқуқбузарликларини қандай аниқлаш ва буни исботлашни тушунмаслигини қўшимча қилди.

«Конкрет турда қандай жазо бўлиши тушунарсиз. [Бу] танловли ва адолатсиз бўлиши мумкин, шунингдек, коррупция хавфи сифатида ҳам кўриб чиқилиши мумкин: битта ходим комиссия орқали ишдан бўшатилиши ва худди шундай қилмиши учун танбеҳ берилиши мумкин», — дея хулоса қилди эксперт.

Оффшор, тендер ва қариндош-уруғчилик 

Мамлакатдаги суриштирувчи журналистлар юқори мартабали амалдорларнинг яқинларидан декларацияда кўрсатилмаган кўплаб мулк ва ширкатларни топган. Масалан, 2021 йилда «ПолитКлиника» нашри Вазирлар маҳкамасининг амалдаги раиси Ақилбек Жапаровнинг қариндошларида Қирғизистондаги офшорларда ҳашаматли меҳмонхоналарни бошқарувчи Малта компаниялари борлигини аниқлаган.

Юқори мансабдор шахслар ва сиёсатчиларнинг турмуш ўртоғи, фарзандлари ва бошқа қариндошларига тегишли бўлган тижорат компаниялари манфаатларига аралашиш ҳолатлари ҳам учраб туради. Масалан, 2015-2020 йилларда парламентнинг собиқ депутати Абдимуктор Маматовнинг оиласи тендердан ва нефтни тўғридан-тўғри давлатга етказиб беришдан фойда кўрган.

Президент ташаббусларини қўллаб-қувватлаб, катта мансабларга эришганлар ҳам бор. Масалан, Temirov Live’нинг журналистлари Азамат Мукашев ҳам худди шундай йўл билан «Бишкек машинасозлик заводи» директори лавозимига етиб келганини аниқлаган. Президент администрацияда давлат раҳбарининг қудалари ва унинг ишончли одамларининг фарзандлари ишлайди

Ҳокимият, хусусан, президент Садир Жапаров коррупцияга қарши кураш кучайтирилганини қайта-қайта таъкидлаган. Бироқ, экспертларнинг фикрига кўра, айни пайтда коррупционерларга жиноий даромадларини ювишда ёрдам берадиган қонунлар ишлаб чиқилмоқда.