Temirov Live: Президент администрациясида масъул хизматдаги амалдорларнинг болалари ишлайди

Садир Жапаров 2021-йили президентликка номзодлиги вақтида матбуот анжумани қуриб, ўзининг ҳам, бошқа амалдорларнинг ҳам қариндош-уруғларига давлат бошқарувига аралашишига йўл бермаслигини ваъда қилган. Temirov Live’нинг суриштирувчи журналистлари президент  администрациясида Жапаровни қудасининг ва унинг ишончли одамларининг фарзандлари ишлаётганини аниқлашди.

«Бу президентнинг икки йилдагигина фаолиятидаги кўриниш», — дейишади журналистлар ўз суриштирувида.

Шунингдек, журналистлар 2022-йилнинг сентябри охирида улар президент администрациясида Жапаровнинг синглиси — Перизат Жапарова ишлаётганини далиллашганини ёдга солишди. Перизат Жапарова — давлат раҳбарининг акаси Сабир Жапаровнинг қизи.

2022-йилнинг мартида Temirov Live’нинг журналистлари Ҳисоблаш палатасини бир йилдан бери президентнинг қудаси Алмазбек Акматов бошқараётганини аниқлашган.

Бундан ташқари, Factchek.kg’нинг журналистлари ҳам президентнинг бошқа қудалари, Таштанбек Каймазаров, Айдар Адилбеков ҳамда Турусбек Тумонбаев ҳақида суриштирувларни тайёрлашган.