«Чегара билмас мухбирлар» халқаро ташкилоти «Азаттиқ»қа босимни тўхтатишга чақирмоқда

149

“Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти Маданият вазирлигининг «Азаттиқ Радиоси»ни ёпиш илтимоси билан судга мурожаат қилганини танқид қилди. Бу ҳақда ташкилотнинг сайтида айтилади.

Ташкилотдан бу «Қирғизистонда бусиз ҳам босимга учраётган» матбуот эркинлигига жиддий тўсқинлик бўлади деб ҳисоблашади. Ташқилот қирғиз ҳукуматини «Азаттык» радиосига босим ўтказишни ва мустақил ОАВни таъқиб қилишни тўхтатишга чақирди. 

«Бу қонунбузарликлар давлат мафкурасини қонундан устун қўювчи янги «ҳақиқат» иерархиясини ўрнатиш истагини акс эттиради», — дейди “Чегара билмас мухбирлар” ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўлими раҳбари Жан Кавеле.

Унинг айтишича, «Қирғизистон шу пайтгача матбуот эркинлиги нисбатан эркин бўлган Марказий Осиёда истисно сифатида кўрилган, аммо энди у хавотирли авторитар йўлга тушмоқда».

Ташкилот ўзи баёнотида суриштирувчи журналист Болот Темировнинг мамлакатдан чиқарилигини ҳамда Next TV телеканалининг директори Таалайбек Дуйшонбиевга қўзғалган жиноят ишини ҳам ёдга солди. 

«Бундан ташқари, сентябрь ойида президент Садир Жапаровнинг ҳукумати қаттиқ танқидга олинаётган ОАВ ҳақидаги янги қонунни таклиф қилиб, уни ҳозирги замонга мослаш керак дейишмоқда. ОАВ мутахассислари таклиф қилинган янги қонунни Россиянинг ОАВ ҳақидаги қонунининг кўчирмаси қатори тарифлаб, у ҳукматга ёқмаган янгилик сайтларидан қутилишга йўналтирилганини айтишди», — деб билдиришди ташкилотдан.

«Азаттык»нинг блокланиши

«Азаттык» радиосининг сайти 26-октябрда икки ойга блокланган. Бундай қарорни Маданият вазирлиги қабул қилган.

Бунга мазкур медиада 14-17-сентябрдаги қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли жанжал ҳақида «миллий манфаатларга қарши келган ноаниқ материал эълон қилингани» сабаб бўлгани айтилган. Сайт «Аниқ бўлмаган (ёлғон) маълумотлардан ҳимоя қилиш ҳақидаги» қонунига кўра тўсилган. Мазкур қонун фейклар ҳақидаги қонун қатори маълум.Кейин «Азаттиқ»нинг сайти блокланишига сабаб бўлган материал ўчирилмагунча блокдан чиқарилмаслиги маълум бўлган. 

 Маданият вазирлиги лавҳада «адоват ҳарактеридаги сўзлар қўлланилгани, Қирғизистон томоннинг Тожикистонга ҳужуми деган тарздаги тасдиқланмаган маълумот, Боткен вилоятидаги воқеаларни ёритишда жамоатчилик вазиятини таранглаштириб, фуқароларнинг ўртасида низони,  дискриминацияни ва бўлинишни пайдо қилган маълумотлар аниқланган» деб ҳисоблашади.

Кейинчалик «Азаттык Медиа»нинг DemirBank’даги ҳисоби музлатилган. Банкдан ҳисоб пулни “ювиш” бўйича қарорнинг асосида музлатилганини билдиришган.

«Озод Европа/Озодлик» радиосининг президенти Жейми Флай нашр эълон қилган «материалда стандартлар бузилмаган деган хулосага келишганини билдириб, «эркин медиани таъқиб қилиш қирғиз демократиясига соя солади» деб таъкидлаган.

ОАВнинг ўзини президент Садир Жапаров бир неча бор танқид қилган — ўлка раҳбари нашр унинг сўзларини бошқача талқин қилади деб ҳисоблайди. Жапаров «Азаттык»нинг Баткендаги қуролли тўқнашувни ёритганига ҳам реакция қилган. Президент «Азаттык» бу воқеани Қирғизистон Тожикистонга биринчи ҳужум қилди деб ёзиб, нотўғри ёритган деб норози бўлган.

Бир қатор халқаро ташкилотлар, жумладан Human Rights Watch қирғиз ҳукуматига мурожаат қилиб, «Азаттык»дан чекловни олишни талаб қилишган.

Маданият министрлиги «Азаттык» сайтини блоклаш билангина чекланмади. 23-январда Маданият вазирлиги «Азаттык Медиа»ни оммавий ахборот воситалари қатори фаолиятини тўхтатиш илтимоси билан Бишкекнинг Ленин туман судига мурожаат қилгани маълум бўлган. Суд аризани 9-февралда кўриб чиқади.

«Озод Европа/Озодлик» радиосининг президенти Жейми Флай охирги вазият бўйича изоҳ бериб, улар «мамлакатдаги ишини давом эттириш учун имкон бўлган барча қонуний йўлларни қўлланишини» билдирган.

Қирғизистоннинг медиа жамияти эса Маданият вазирлигидан «Азаттык Медиа»нинг ишини тўхтатиш бўйича даъво аризасини чақиртириб олишни талаб қилди. Баёнотга «Медиа Полиси Институти», Журналистларнинг мустақил союзи, «Журналистлар» жамоат уюшмаси, Суриштирувчи журналистларнинг фонди каби бир қатор ташкилотлар, шунингдек мустақил ахборот воситаларининг етакчилари билан журналистлари қўл қўйишган. 

Баёнотда Маданият вазирлигининг «Азаттык» сайтини «Ноаниқ  (ёлғон) маълумотдан ҳимоя қилиш ҳақида»ги қонунига таяниб блоклаш қарорини қабул қилгани бошиданоқ ноқонуний бўлганини, чунки қонунда сайт ўзларига нисбатан шаъни, қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи нотўғри маълумотлар тарқатилган деб ҳисоблаган фуқаролар ёки юридик шахсларнинг шикояти билангина блокланади деб айтилади.

«Азаттиқ»нинг мисолида вазирликнинг номига бундай ариза тушмаган.