АРИС Баткендаги ижтимоий объектларнинг қурилиши қиммат баҳоланган деган маълумотни рад этди

62

Мақола икки карра янгиланиб, сарлавҳаси ўзгартирилган. Илк номланиши шундай бўлган: АРИС: Орунбековнинг Баткендаги ижтимоий объектларининг қурилиши қиммат баҳоланган деган маълумоти аниқ эмас 

1-февралда АРИСнинг вакиллари «Клооп»нинг журналисти билан қандай йўл билан алоқага чиққани ҳақида маълумот қўшилди.

Жамиятни ривожлантириш ва инвестициялар агентлиги (АРИС) Боткендаги ижтимоий объектларнинг қурилиш харажатларини ошириб кўрсатганлиги ҳақидаги маълумотга жавоб берди. Аввалроқ бундай маълумотни президент администрациясининг матбуот хизматининг бошчиси Дайирбек Орунбеков айтган эди. АРИС мазкур маълумотни нотўғри деб атади.  

«Ҳозирги вақтда тендер жараёнигина олиб борилмоқда  (таклифларни баҳолаш) – бу келишувларга қўл қўйилганича йўқ, қурилиш ишлар бошланганича йўқ ва тегишли турда молиялаш ўтказилмаганини билдиради», — деб таъкидлашди агентликдан. 

АРИСдан 2022 йилнинг 14-17-сентябрида қирғиз-тожик чегарасида юз берган қуролли можародан кейин улар Ҳудудий иқтисодий ривожланиш лойиҳасининг (ПРЭР-2) «Кутилмаган фавқулодда вазиятларга чора кўриш (CERC)» тўртинчи компонентини фаоллаштиришни илтимос қилиб Жаҳон банкига мурожаат қилишганини билдиришди. 2022-йилнинг ноябрь ойида АРИСнинг илтимоси Жаҳон банки томонидан маъқулланган.

Бунга қадар октябрь ойида, Боткен вилоятидаги чегара ҳудудларида можаро оқибатида зиён кўрган ижтимоий объектларнинг рўйхатини тасдиқлаган. Унда ПРЭР-2 лойиҳасининг Кузатувчи кенгаши можаро вақтида зарар кўрган ижтимоий объектларни қайта тиклаш учун 10 миллион долларни қайта тақсимлашни маъқуллаган.

19 январь куни президент маъмурияти матбуот хизмати раҳбари Дайирбек Орунбеков АРИС Боткенда ижтимоий объектлар қурилиши харажатларини 123 миллион сомга ошириб кўрсатганини айтган. Шунингдек, Орунбеков расмийлар АРИС лойиҳасидан воз кечишга қарор қилган ва Боткенда ижтимоий объектларни  ўз кучлари билан қуради деб қўшимча қилган.

Оринбековнинг баёноти парламентда ҳам муҳокамаларга сабаб бўлган. Парламентнинг 25 январь куни бўлиб ўтган йиғилишида депутат Алишер Козуев АРИС раҳбариятини Жогорку Кенешга чақириб, улар фаолияти ҳақида маълумот беришни таклиф қилган. Парламент аъзоси, шунингдек, агентлик фаолиятини ҳуқуқ-тартибот идоралари текшириши кераклигини айтган.

АРИСнинг вакиллари «Клооп»га нима учун қўнғироқ қилишди? 

Материал эълон қилинган куни АРИСнинг вакиллари «Клооп»нинг журналистига алоқага чиққан. Улар мақоланинг сарлавҳаси нотўғри қўйилган деб ҳисоблашган. 

Ўша куннинг ўзида АРИСдан таҳририят почтасига қуйидаги мактуб келган: 

«Биз Қирғизистон Республикасининг қонунларига кўра, ҳар бир оммавий ахборот воситалари ўз фикрига эга бўлиш ҳуқуқига эга эканини тушунамиз. 

Бироқ, шу билан бирга, қирғиз ва рус тилида эълон қилинган мақолаларнинг сарлавҳасида маълумот нотўғри ёритилганига эътиборингизни қаратишни истаймиз. Мақолада қуйидагича ёзилган :

«АРИС: Заявление Орунбекова о завышении агентством стоимости строительства соцобъектов в Баткене недостоверно» (русча)

«АРИС: Баткендеги соцобъектилердин курулушу кымбат бааланган деген маалыматты четке какты» (қирғизча)

Биз эълон қилинган мақолади АРИС тарафидан жўнатилган маълумот мазмуни ўзгартирилганига эътиборингизни тортишни истаймиз. Шунингдек АРИСнинг релиз-аниқламасида бирорта ҳам хизмат ходимининг исми аталмаган, аниқроқ айтганда, Д. Т. Орунбековнинг исм-фамилияси йўқ. 

Шу сабабли Сизлардан икки тилдаги материални барча платформалардан (расмий веб-сайт, ижтимоий тармоқлар) ўчиришни ёки айни АРИСнинг сайтида эълон қилингани каби жойлаштиришни илтимос қиламиз».

Таҳририятдаги муҳокамалардан кейин мақоланинг сарлавҳаси ўзгартирилган  — «АРИС Баткендаги ижтимоий объектларнинг қурилиши қиммат баҳоланган деган маълумотни рад этди».

Бироқ ташкилотдан уларнинг пресс-релизида турган сарлавҳага: «АРИС Баткен вилоятидаги қурилиш объектлари баҳоларининг қимматлаши ҳақида маълумот берди» деб алмаштиришни илтимос қилишган. 

Таҳририят бўлган воқеани тўлиқроқ, тўғрироқ ёритувчи янгиланган сарлавҳани қолдиришни тўғри кўрган.