Айбек Бузурманкуловнинг хотинига уч минг сом жарима солинди

59

24-январда Биринчи май туман суди Талас вилоятининг собиқ  губернатори Айбек Бузурманкуловнинг турмуш ўртоғи Толгонай Солтоновани уч минг сом жаримага тортди. Бу маълумотни «Клооп»га Биринчи май туман суди тасдиқлади. 

Маълумотга кўра, суд Солтоновага 10-январда Кампиробод иши бўйича қўлга олинганларни бўшатишни талаб қилган митингда милицияга бўйсунмаганликда айблаган. Жариманинг миқдори 30 ҳисоб кўрсаткични ёки 3000 сомни ташкил қилган. 

Аввалроқ ўша митингга қатнашган фаол Ондуруш Токтонасировга ҳам 3000 сом жарима солинган.

10-январда, милиция Кампиробод иши бўйича қамоқдаги фаол ва сиёсатчиларни қўллаш митингига чиққан 30 нафарга яқин кишини ушлаб кетган. 

Кампиробод иши бўйича ҳибсга олинганларни қўллаш митинги 10-январда ўтган. Қўлга олинганларнинг акцияга тўпланган қаридошлари ва танишлари пиёда юришини ИИВнинг олдидан бошламоқчи бўлган.

Аммо милиция акция бошланмай туриб ИИВнинг олдида митинг ўтказиш мумкин эмаслигини билдиришган. Улар бунга уч сабабни келтиришган: Горький номидаги паркдан бошқа барча ерда митинг ўтказишга тақиқ солинган, ИИВнинг биноси — стратегик объект, бинонинг олдида ҳарбийларнинг саф текшируви ўтиши керак бўлган. 

Акция иштирокчилари рози бўлиб, плакатларини олиб Горький паркига йўл олишган. Плакатларга қамоқдагиларнинг суратлари ва уларни бўшатиш талаблари туширилган. Милиция ходимлари эса плакатларни олишни талаб қилишган. 

Митингчилар Олий суднинг биносига етганда ИИВ ходимлари 30 нафарга яқин кишини қўлга олиб, Биринчи май туман ИИБга олиб кетган. 

Кейинчалик адвокат Чинара Жакупбекова милиционерлар қўлга олинганлардан тушунтириш хатини олиб, қўйиб юборишганини билдирган.

Милициянинг маълумотига кўра, «Тинч йиғилишларни ўтказиш тартибини бузиш» ҳамда «Ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабига бўйсунмаслик» моддалари асосида протокол тузилган. Митингга чиққан беш кишининг иши судга ўтказилган.