Ўзганда совуқда юпун кийимда рақсга тушган қизлар: Вазирлик жавоб берди

178

Ижтимоий тармоқларда Ўзгандаги мактабнинг очилиш тадбиридан олинган видео тарқади, унда ўқувчи қизлар совуқда юпун кийимда рақс  тушаётганини кўриш мумкин. Таълим вазирлиги уларни ҳеч кеим мажбурламаган деб билдирди. 

Вазирликнинг маълумотига кўра, 23-январда Ўзган туманида 220 ўқувчига мўлжалланган мактабнинг очилиш тадбири бўлган. Муассасадан тадбирга туман, вилоят ва жамоат ташкилотларининг етакчилари билан вакиллари ҳамда ота-оналар қатнашганини қўшимча қилишди. 

«[Мактабнинг] очилиш маросими туман маданият уйи ходимларининг концерт дастури билан ўтган, унга ўқувчи қилган қўшилмаган. Тадбир тугагандан кейин меҳмонлар бинони кўриш учун ичига кирганда ўқувчилар ўзлари мусиқа қўйдириб рақсга тушишибди. Бу дастурга кирмаган», — деб айтилади Таълим вазирлигининг баёнотида. 

Муассасадан тадбирни ўтказишда тўлақонли назорат бўлмагани учун мактабнинг директорига огоҳлантириш берилганини билдиришди.