Давлат мулк фонди: MEGA’ни баҳоси юқори бўлиб турганда сотилгани яхши

186

Давлат мулкини бошқариш жамғармаси MEGA уяли алоқа операторини (ЗАО «Альфа Телеком ЁАЖ)» компаниянинг нархи юқорилигича қолаётган пайтда сотиш яхшироқ деб ҳисоблайди. Бу ҳақда ДМБЖ раҳбари Мирлан Бакиров маълум қилди.

Парламентнинг профиль қўмитасининг 23 январь куни бўлиб ўтган йиғилишида депутат Таалайбек Сарибашев агар компания сотилмаса, эртага MEGA нархи тушиши хавфи борми, деган саволни берди. Бакиров бу бозор талаби, деб жавоб берди.

«Келажак кучлироқ интернетга эга бўлганларга тегишли [...] Ҳозирги рақобат билан маҳаллий операторлар учун вазият унчалик яхши эмас. Ўйлайманки, биз ҳозир [компанияни] таҳлил қилишимиз ва сотишимиз керак, лекин нарх юқори бўлсада, - деб жавоб берди ДМБЖ раҳбари.

Аввалроқ Давлат мулк жамғармаси MEGAни 2023 йилда сотиш ниятида эканлиги ва мобил оператор 12 миллиард сомга баҳолангани хабар қилинганди.

Аммо кейинроқ президент Садир Жапаровнинг матбуот котиби Эрбол Султонбоев MEGA давлат назорати остида қолишини айтди. Унга кўра, ё Миллий банк ёки Давлат тараққиёт банки уяли алоқа операторини тартибга солувчи органга айланади.

Расмийлар 2014 йилда давлат мулкига айланган уяли алоқа операторини кўп йиллар давомида сотишга уринган, бироқ барча уринишлар муваффақиятсизликка учраган.