Медиа ташкилотлар ҳукуматдан «Азаттык»нинг ишини тўхтатиш бўйича даъво аризасини қайтариб олишни талаб қилди

183

Қирғизистоннинг медиа жамияти Маданият вазирлигидан «Азаттык Медиа»нинг ишини тўхтатиш бўйича даъво аризасини чақиртириб олишни талаб қилди. Баёнотга «Медиа Полиси Институти», Журналистларнинг мустақил союзи, «Журналистлар» жамоат уюшмаси, Суриштирувчи журналистларнинг фонди каби бир қатор ташкилотлар, шунингдек мустақил ахборот воситаларининг етакчилари билан журналистлари қўл қўйишган. 

Баёнотда Маданият вазирлигининг «Азаттык» сайтини «Ноаниқ  (ёлғон) маълумотдан ҳимоя қилиш ҳақида»ги қонунига таяниб блоклаш қарорини қабул қилгани бошиданоқ ноқонуний бўлганини, чунки қонунда сайт ўзларига нисбатан шаъни, қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи нотўғри маълумотлар тарқатилган деб ҳисоблаган фуқаролар ёки юридик шахсларнинг шикояти билангина блокланади деб айтилади.

«Азаттиқ»нинг мисолида вазирликнинг манзилига бундай ариза тушмаган. 

«Вазирлик дастурни ўчиринглар деб ўзи талаб қилиб қўйди [...] Шунинг учун  Маданият вазирлигининг «Азаттиқ Медиа» муассасасининг сайтини блокировка қилиш ваколати ноқонуний ва асоссиз фойдаланилган деб ҳисоблаймиз. Айни пайтда Маданият вазирлиги «Азаттиқ Медиа»нинг даъво аризаси бўйича маъмурий жавобгар бўлиб ўтмоқда, бу бўйича муассаса суддан давлат идорасининг қарорини ноқонуний ва асоссиз деб топишни сўрамоқда.

«Аммо Маданият вазирлиги маъмурий даъвонинг кўриб чиқилиши ва у бўйича қарор чиқарилишини кутмасдан, «Азаттиқ Медиа» муассасасининг оммавий ахборот воситалари сифатидаги фаолиятини тўхтатиш тўғрисида даъво аризаси билан судга мурожаат қилмоқда», — дейилади хабарда.  

Маданият вазирлиги «Азаттиқ Медиа»нинг ишини тўхтатиш ҳақида судга ёзган аризасида «Азаттык» 2022-йилнинг сентябрида қирғиз-тожик чегарасида бўлган жанжал ҳақидаги видеоматериални ўчирмаганини ҳамда у ижтимоий тармоқларда тарқаётганини кўрсатган. 

«Азаттык Медиа»нинг ҳаракати, вазирликнинг фикрига кўра, «Оммавий ахборот воситалари ҳақидаги» қонунга зид келади, унинг 23-моддасига мувофиқ, уруш, зўравонлик ва шафқатсизлик, миллий, диний айирмачилик ҳамда бошқа халқ ва миллатларга тоқатсизлик тарғиботига йўл қўйилмайди. 

Медиа жамоатчиликнинг баёнотига кўра бу «жуда жиддий айб» экани, чунки пропаганда деб қуролли жанжални қўзитиш учун мафкураларни ва фикрларни атайлаб, тизимли тарзда тарқатиш ҳолатлари ҳисобланиши, бошқа халқа ва миллатларга нисбатан эса нафрат зўравонликка чақириш, камситиш ёки қайсидир бир миллатнинг, халқнинг фарқлилиги ҳақида маълумотларни тарқатиш билан шартлари белгиланади. 

«Бироқ “Азаттиқ Медиа”нинг таҳририяти бундай маълумотни тарқатмаган, фақатгина икки мамлакатнинг расмий давлат идораларининг маълумотларигина айтилган. Даъво аризасида дастурнинг олиб борувчиси икки томоннинг ҳам изоҳини олган деб кўрсатилиб турибди. Бу ҳолатда, таҳририятнинг хатти-ҳаракати журналистларнинг ишини профессионал стандартларига тўғри келган, бунда маълумотни тўплаш икки томоннинг ҳам аргументларини келтириш билан амалга оширилади. Айни вақтда тожик томоннинг журналисти тўлиғи билан Тожикистоннинг Чегара ҳарбийларининг пресс-маркази тайёрлаган  пресс-релизни ўқиган. Қирғизистон Республикасининг расмий давлат идораларининг маълумотини эса айни дастурда “Азаттиқ Медиа”нинг қирғиз таҳририятининг журналисти келтирган. “ОАВ” ҳақидаги қонуннинг 26-моддасига кўра, ОАВ агар маълумотлар ахборот агентликларидан ёки давлат ҳамда жамоат идораларининг матбуот хизматларидан олинса, ҳақиқатга тўғри келмаган маълумотларни оммавий ахборот воситаларида тарқатгани учун жавобгарликка тортилмайди», — деб айтилади билдирувда.

Сурат: Гулжан Турдубаева / RFE/RL.

Медиажамоатчиликнинг «миллий хавфсизлик хавфи пайдо бўлаётган вақтда» мустақил ОАВ давлат идораларига ноаниқ маълумотларга ўз вақтида, тезкор муносабат билдиришга ёрдам берганини ёдга солишди. Айни ушбу ОАВ чегарадаги жанжал вақтидаги вазият ҳақида ҳақиқат бўлмаган маълумотларни текшириб, халқаро жамоатчилик учун ишончли маълумот манбаси бўлиб беришган. 

Медиа ташкилотларнинг баёнотида суд орқали ОАВ ишини тўхтатиш агар у жамият учун хавфли оқибатларга олиб келадиган қонунбузарликка тизимли турда амал қилаётган бўлсагина асосли деб топилиши айтилади. Шу сабаб журналистлар «Маданият вазирлигининг даъво аризаси асоссиз, унда “Азаттык Медиа” қонунни тизимли турда бузганини исботловчи реал фактлар келтирилмаган» деб таъкидлашди.

«“Азаттык Медиа”ни ёпиш сўз эркинлигининг ва ОАВ плюрализмининг чекланишигина эмас, фуқароларнинг ахборот олиш ҳуқуқини ҳам чеклайди. Биз Маданият вазирлигидан “Азаттык Медиа” муассасасининг ишини тўхтатиш ҳақидаги даъво аризасини чақиртириб олишни ҳамда жами мустақил медиаларга босимни тўхтатишни талаб қиламиз», — деб билдиришди медиа ташкилотлар.

23-январда Маданият вазирлиги «Азаттык Медиа»нинг оммавий ахборот воситаси қатори фаолиятини тўхтатиш илтимоси билан Бишкекнинг Ленинг туман судига мурожаат қилгани маълум бўлган. Суд ишни 9-февралда кўриб чиқади.

«Озод Европа/Озодлик» радиосининг президенти Жейми Флай охирги вазият бўйича изоҳ бериб, улар «мамлакатдаги ишини давом эттириш учун имкон бўлган барча қонуний йўлларни қўлланишини» билдирган.

«Азаттык»нинг блокланиши

«Азаттык» радиосининг сайти 26-октябрда икки ойга блокланган. Бундай қарорни Маданият вазирлиги қабул қилган.

Бунга мазкур медиада 14-17-сентябрдаги қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли жанжал ҳақида «миллий манфаатларга қарши келган ноаниқ материал эълон қилингани» сабаб бўлгани айтилган. Сайт «Аниқ бўлмаган (ёлғон) маълумотлардан ҳимоя қилиш ҳақидаги» қонунига кўра тўсилган. Мазкур қонун фейклар ҳақидаги қонун қатори маълум.

Муассасадан «Азаттык»нинг сайтини тўсишга «Ҳозирги вақт» («Озодлик» радиосига қарашли тизим) телеканалининг «Қирғизистон билан Тожикистоннинг чегарасидаги шиддатли тўқнашув» номли видеоматериали сабаб бўлганини билдиришган.

Маданият вазирлиги лавҳада «адоват ҳарактеридаги сўзлар қўлланилгани, Қирғизистон томоннинг Тожикистонга ҳужуми деган тарздаги тасдиқланмаган маълумот, Боткен вилоятидаги воқеаларни ёритишда жамоатчилик вазиятини таранглаштириб, фуқароларнинг ўртасида низони,  дискриминацияни ва бўлинишни пайдо қилган маълумотлар аниқланган» деб ҳисоблашади.

Кейинчалик «Азаттык Медиа»нинг DemirBank’даги ҳисоби музлатилган. Банкдан ҳисоб пулни “ювиш” бўйича қарорнинг асосида музлатилганини билдиришган.

«Озод Европа/Озодлик» радиосининг президенти Жейми Флай нашр эълон қилган «материалда стандартлар бузилмаган деган хулосага келишганини билдириб, «эркин медиани таъқиб қилиш қирғиз демократиясига соя солади» деб таъкидлаган.

ОАВнинг ўзини президент Садир Жапаров бир неча бор танқид қилган — ўлка раҳбари нашр унинг сўзларини бошқача талқин қилади деб ҳисоблайди. Жапаров «Азаттык»нинг Баткендаги қуролли тўқнашувни ёритганига ҳам реакция қилган. Президент «Азаттык» бу воқеани Қирғизистон Тожикистонга биринчи ҳужум қилди деб ёзиб, нотўғри ёритган деб норози бўлган.

Шунингдек халқаро Human Rights Watch ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти нашрнинг сайти тўсилишига изоҳ бериб, қирғиз ҳукумати яқиндагина сўз эркинлиги билан фуқаролик жамиятга берилган зарба ортидан ОАВни назорат қилиш ва цензурага олиш бўйича чораларини кучатиш деб билдирган.

Мэдиаэкспертларнинг фикрига кўра, «Азаттык»нинг сайтини блоклаш — ҳукуматнинг мустақил ОАВга босими. Улар ҳукуматнинг бу каби босими давом этаверади деб ҳисоблашади.