CPJ: «Азаттык»ни ёпиш Қирғизистондаги матбуот эркинлиги тарихида қора доғ бўлиб қолади

181

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (CPJ) қирғиз ҳукуматига мурожаат қилиб, «Азаттык»ни ёпиш бўйича берилган даъво аризасини қайтариб олишга чақирди.

CPJ дастурининг Европа ва Марказий Осиёдаги мувофиқлаштирувчиси Гүлноза Саид «Қирғизистондаги энг таниқли ва обрўли ахборот воситаларидан бирини ёпиш мамлакатдаги сўз эркинлигининг тарихида қора доғ бўлиб қолишини» таъкидлади.

«Қирғиз ҳукумати “Азаттык” радиосини ёпиш бўйича берган аризасини қайтариб олиб, нашрнинг сайтига қўйилган тўсиқни олиб, банк ҳисобини ҳамда ОАВнинг оғзини ёпиш ҳаракатларининг барини тўхтатиш керак», — деб айтилади билдирувда.

23-январда Маданият вазирлиги «Азаттык Медиа»нинг оммавий ахборот воситалари қатори фаолиятини тўхтатиш илтимоси билан Бишкекнинг Ленин туман судига мурожаат қилгани маълум бўлган.  Вазирлик судга ёзган аризасида «Азаттык» 2022-йилнинг сентябрида қирғиз-тожик чегарасида бўлган жанжал ҳақидаги видеоматериалини ўчирмаганини ва у ижтимоий тармоқларда тарқаётганини кўрсатган. 

«Азаттык Медиа»нинг ҳаракати, ариза эгаларининг фикрига кўра, «Оммавий ахборот воситалари ҳақидаги» қонунга зид келади, унинг 23-моддасига мувофиқ, уруш, зўравонлик ва шафқатсизлик, миллий, диний айирмачилик ҳамда бошқа халқ ва миллатларга тоқатсизлик тарғиботига йўл қўйилмайди. 

RFE/RL президенти Жейми Флай “Азаттиқ” ишончли ахборот манбаси бўлиб ҳисобланишини, унинг тўсиқсиз фаолият юритиши учун шарт-шароит яратилиши лозимлигини қайд этган. У “Азаттиқ” вазирлик қарорини бекор қилиниши учун ҳаракатини давом эттириши лозимлигини билдирган.

«Биз “Азаттык” Радиосига ва бизнинг мустақил репортажларга қарши бўлаётган ноқонуний айбловларни рад қиламиз [...] Қирғиз ҳукумати қандай қарорга келса ҳам бизга ишонган аудиторияга хизмат қилишни давом эттирамиз», — деб таъкидлади у. 

Маданият вазирлиги «Азаттык» радиосининг устидан ёзган ариза бўйича суд мажлиси 9-февралда соат 09:30да Ленин туман судида ўтади.

«Азаттык»нинг блокланиши

«Азаттык» радиосининг сайти 26-октябрда икки ойга блокланган. Бундай қарорни Маданият вазирлиги қабул қилган.

Бунга мазкур медиада 14-17-сентябрдаги қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли жанжал ҳақида «миллий манфаатларга қарши келган ноаниқ материал эълон қилингани» сабаб бўлгани айтилган. Сайт «Аниқ бўлмаган (ёлғон) маълумотлардан ҳимоя қилиш ҳақидаги» қонунига кўра тўсилган. Мазкур қонун фейклар ҳақидаги қонун қатори маълум.

Муассасадан «Азаттык»нинг сайтини тўсишга «Ҳозирги вақт» («Озодлик» радиосига қарашли тизим) телеканалининг «Қирғизистон билан Тожикистоннинг чегарасидаги шиддатли тўқнашув» номли видеоматериали сабаб бўлганини билдиришган.

Маданият вазирлиги лавҳада «адоват ҳарактеридаги сўзлар қўлланилгани, Қирғизистон томоннинг Тожикистонга ҳужуми деган тарздаги тасдиқланмаган маълумот, Боткен вилоятидаги воқеаларни ёритишда жамоатчилик вазиятини таранглаштириб, фуқароларнинг ўртасида низони,  дискриминацияни ва бўлинишни пайдо қилган маълумотлар аниқланган» деб ҳисоблашади.

Кейинчалик «Азаттык Медиа»нинг DemirBank’даги ҳисоби музлатилган. Банкдан ҳисоб пулни “ювиш” бўйича қарорнинг асосида музлатилганини билдиришган.

«Озод Европа/Озодлик» радиосининг президенти Жейми Флай нашр эълон қилган «материалда стандартлар бузилмаган деган хулосага келишганини билдириб, «эркин медиани таъқиб қилиш қирғиз демократиясига соя солади» деб таъкидлаган.

ОАВнинг ўзини президент Садир Жапаров бир неча бор танқид қилган — ўлка раҳбари нашр унинг сўзларини бошқача талқин қилади деб ҳисоблайди. Жапаров «Азаттык»нинг Баткендаги қуролли тўқнашувни ёритганига ҳам реакция қилган. Президент «Азаттык» бу воқеани Қирғизистон Тожикистонга биринчи ҳужум қилди деб ёзиб, нотўғри ёритган деб норози бўлган.

Шунингдек халқаро Human Rights Watch ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти нашрнинг сайти тўсилишига изоҳ бериб, қирғиз ҳукумати яқиндагина сўз эркинлиги билан фуқаролик жамиятга берилган зарба ортидан ОАВни назорат қилиш ва цензурага олиш бўйича чораларини кучатиш деб билдирган.

Мэдиаэкспертларнинг фикрига кўра, «Азаттык»нинг сайтини блоклаш — ҳукуматнинг мустақил ОАВга босими. Улар ҳукуматнинг бу каби босими давом этаверади деб ҳисоблашади.