Чуйда бирга яшаган аёлни пичоқлаб ўлдиришда гумонланган шахс қўлга олинди

135

Аламудун туманининг қуйи Ала-Арча қишлоғида яшовчи шахс ўзи билан бирга яшаган аёлни ўлдиришда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда Чуй вилоят милиция бошқармасининг матбуот хизмати хабар берди.

ИИБ маълумотига кўра, 2022 йилнинг 23-январида милицияга 38 ёшли аёлнинг пичоқлангани ҳақида хабар келиб тушган. Аёл тез ёрдам етиб келгунга қадар вафот этган. 36 ёшдаги гумонланувчи марҳум билан спиртли ичимлик ичиб ўтириб, тортишиб кетган ва унга пичоқ сайганини айтиб берган. 

Милициядан ҳозирда «Қотиллик» моддаси билан жиноят иши қўзғалиб, тергов амаллари бошланганини таъкидлашди. Гумонланувчи вақтинча сақлаш жойига киргизилди. 

Аввалроқ, 2022-йилнинг 25-декабрида Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманида 30 ёшдаги аёлнинг жасади топилган. Қамишзор орасидан оқиб ўтган сувдан топилган аёлнинг ўлимида гумонланиб 23 ёшдаги шахс қўлга олинган. 

Қирғизистонда фемицид

2022-йилнинг тўққиз ойида оилавий зўравонликдан 15 аёл вафот этган. ИИВнинг маълумотига кўра, ўтган йили мамлакатда 10 мингдан ортиқ оилавий зўравонлик факти қайд этилган. Бу 2020-йилга нисбатан 12%га кўп.

WPS (Аёллар тинчлиги ва хавфсизлиги индекси) маълумотларига кўра, Қирғизистон Марказий Осиё республикалари орасида аёллар учун энг хавфли давлат ҳисобланади. Ушбу глобал рейтингда Қирғизистон аёлларнинг мақоми баҳоланган 170 давлат орасида 97-ўринни эгаллаган.

«Клооп»нинг таҳлили Қирғизистонда аёллар — ўртача ўн ҳолатнинг саккизида — эркакларнинг қўлидан ҳалок бўлганини кўрсатган. Доимо бўлиб турган оилавий зўравонлик аёлларнинг эрлари, фуқаролик никоҳидаги одамлари ёки собиқ шериклари томонидан ўлдирилишига олиб келади. Одам ўлдиришнинг бу тури фемицид деб аталади.

Агрессор қонун билан жазолаш жуда қийин — кўп жиноятлар жарима тўлаш ёки жамоат ишларига жалб қилиш билан чекланади. Шу сабаб жавобгарликка тортилмаслигини билган агрессорларнинг қўлида жабрланган аёллар ўлиб қолиши ҳам мумкин.

*Фемицид— одатда эркакларнинг аёлларни ёмон кўришидан, гендер жиҳатидан камситишлар натижасида ва ёки давлат гендер зўравонликка билиб туриб кўз юмгани учун ўлдириши.

Агар сиз ёки яқинларингиз таҳқирланган бўлса, мурожаат қилишингиз мумкин бўлган инқироз марказларининг манзиллари ва телефон рақамлари:

Агар сиз ёки яқинларингиз таҳқирланган бўлса, мурожаат қилишингиз мумкин бўлган инқироз марказларининг манзиллари ва телефон рақамлари:

Бишкекдаги «Аялзат» муниципал инқироз маркази - телефон: 65-37-42, 65-37-38;

«Шанс» инқироз маркази - Бишкек, Чуй проспекти, 207, 509-хонадон, телефон: 0709710320;

«Сезим» инқироз маркази - Бишкек, Табишалиев кўчаси, 3, телефон: 0312512640;

«Энсан — Диамонд» – Ўш, Ленин кўчаси, 205/105, телефон: 0772328960, 0322222965;

«Акылкарачач»инқироз маркази – Ўш вилояти, Гулча қишлоғи, Набережная кўчаси, 1-уй, телефонлар: 0555281423, 0776281423;

«Аруулан» инқироз маркази - Ўш, Ленин кўчаси, 205, телефонлар: 0776380777, 0322255608;

«Ақ журок» инқироз маркази – Ўш шаҳри, Ленин кўчаси, 205-уй, телефонлар: 0550231329, 0322245976;

«Мээрбан» нодавлат нотижорат ташкилоти Инқироз маркази – Ўш, Ленин кўчаси, 312/23, телефон: 0773843461;

«Тендеш» инқироз Маркази – Норин, Қирғиз кўчаси, 31/3, телефонлар: 0700257890, 0352250270, 03522295047;

«Аялзат»ЖФ қошидаги «Маана» инқироз маркази – Талас ш., Тагайбоев кўчаси, 274/2, телефонлар: 0557484713, 0342255885;

«Жанил Мирза» инқироз маркази – Боткен шаҳри, Сидиқов кўчаси, 3-уй, телефон: 0777393077;

«Каниет» инқироз маркази – Жалолобод шаҳри, Б.Осмонов кўчаси, 113-уй, телефон: 0372255084;

«Аялзат – аёллар ташаббусларини ривожлантириш» ННТ – Қоракўл ш., Абдраҳмонов кўчаси, 105-14, телефонлар: 0392251091, 0553835717;

Чўлпон-Ота шаҳридаги «Алтинай» инқироз маркази – 0709694550;

Қоракўл шаҳридаги «Мээрман» инқироз маркази – 0706383637;

Қоракўл шаҳар «Химая» аёлларга кўмак ва реабилитация маркази – 0702223535 (ишонч телефони), 0551733390.